Исмат Хушев билан юзма-юз, ёҳуд иккиланиш қанча давом этади?

Хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушев билан ғойибона суҳбат.

2012 йилда муҳожирликда ташкил қилиниб, Канаданинг Торонто шаҳридан эшиттиришлар бераётган “Дунё ўзбеклари ” веб-саҳифаси муҳаррири ва бошловчиси Исмат Хушев билан шу пайтгача танишлигим йўқ эди.

Яқинда,  янги 2019 йилнинг бошида, Тошкентда  тасодифан учрашиб қолдим. Эсон-омонлик сўрашимиз ярим дақиқадан ўтмади. Боиси, у киши  камина кириб келган хонадан деярли чиқаётган эди.

Ушбу кўришиш сабаб бўлдими, ё бошқами, Хушев- журналист ким деган саволга жавоб тариқасида интернет  ораладим. Сабаби, узоқ муддат  у киши фаолиятидан ўзимга боғлиқ бўлмаган сабабга кўра, хабардор бўлиш имкониятидан махрум эдим.

Биринчи кўрганларим -у кишининг  кўришганимиздан кейин Торонтога бориб, берган  бир-неча кўрсатуви бўлди.

Кейин тасодифан очганим-қарийб ўн йиллик муҳожирликдан кейин, Би-Би-Си га 2013 йилги интервьюси.

Келинг, фикрларимни шу кейингисидан бошласам .

“Бугун маънавият ва қадрият масаласида Ўзбекистон шунчалик чуқур жарга кириб кетди-ки, орқага қайтишнинг ҳеч иложи йўқ. “Слишком поздно” деган гап бор русларда”,-дейди муаллиф.

Лекин Хушев , айтишларича Москва университетининг журналистика факультетининг дипломанти сифатида, яхши билса керакки, русларда “Что делать?” деган ажойиб асарлар ҳам бор. Хушев бу ҳақда гапирмаганлиги, интервью доирасида бунга тўхталиб ўтириш мавзуга унчалик тўғри келмаслиги деб биламан. Бу-тушунарли. Лекин “Слишком поздно” борасида русларда “Лучше поздно, чем никогда” деган сермазмун гап борлигини эслатсам. Чунки хурматли Исмат, Ўзбекистонда маънавият ва қадрият  борасида бирон нарса қилиб, холатни тўғрилашнинг иложи йўқлигини таъкидлаб, “слишком поздно” дейди. Лекин “Что делать?

Шу ўринда  таъкидлашни истардим-ки, журналистнинг вазифаси шу куннинг оғирлигидан умудсизликка тушиб қолиш ва бошқаларни ҳам тушириш эмас, балки ўқувчиларнинг, кенг жамоатчиликнинг “Нима қилмок керак?” саволига  жавоб беришдир. Ўзинг жавоб беролмасанг, жавоб бераоладиганларни топ. Журналистик маҳорат  мана шунда.

“Президентни севмаслик мумкин, аммо уни ҳурмат қилиш ва унга итоат этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи, деб биламан.”, дея гапираётган Хушев , албатта, кенг миқёсда, барча президентларни назарда тутиб айтаяпти.

Тўғри, президентни севмаслик мумкин, бу ҳар кимнинг шахсий иши. Президентни  ҳурмат қилиш эса ҳар кимнинг ички маънавий камолатидан келиб чиқадиган хосила. Булар шак-шубҳасиз аксиомалар.

Аммо, нега президентга “…итоат этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи…” бўлиши керак. Маълумки, итоат -сўзсиз бўйсунишни билдиради. Ундай бўлса, фуқароларнинг Ўзбекистон  Конституциясида  қайд қилинган сўз эркинлиги, намойиш ҳуқуқлари нима бўлади? Ахир, фуқаролар президент қарорларидан, фармонларидан, кенгроқ айтадиган бўлсак, умуман фаолиятидан норози бўлиб итоатсиз мақолалар ёзишлари, намойишларга чиқишлари мумкинку?

Нега Хушев бир жумланинг ўзида бир-бирига қарама-қарши икки фикрни айтаяпти?

“Мен  “заказной”журналистикани ҳам босиб ўтганман”, таъкидлайди Хушев интервьюсида.

Назаримда, юқорида айтганим икки қарама-қарши фикрнинг Исматда  бир гапда келиши айнан шу “заказной” журналистика зинапояларида шаклланган. Чунки, билиб ёки билмай, нима бўлса ҳам ҳокимиятга хизмат қилаверишим керак, деган ақида устун бўлганда, журналистда “заказной” ёзиш ҳам оддий холатга айланади. Сатр  режалар бажарилиб, одамлар борлигингни кўриб-билиб турса бас. Колаверса, нонингнинг ёғи  тоъбе бўлган одамлар хурсанд бўлса бас.

Бу инсонда виждон хисси етук шаклланмаган даврда юз беради.

“Баъзан ўйлаб кетаман, нега мен Ислом Каримовга бунчалик меҳр қўйдим, бунчалик боғланиб қолдим? Биз узоқ йиллар Ислом Каримовдек Политбюрога қарши тура оладиган, Москва билан юзма-юз жанг қила оладиган йўлбошчини орзиқиб кутган эдик. Мана шулар 1990 йиллар бошида менинг хаёлимни чалғитган, ақлимни ўғирлаган бўлиши мумкин. Президент кемасига тушган одам унинг ашуласини ҳам баробар айтиши керак, деб ўйлаган бўлишим мумкин. Холбуки, бу кема мана ўн йилдирки,  бизни олис хориж сарҳадларига улоқтириб  юборди”.

Хушевнинг ушбу гапларидаги “ақлимни ўғирлаган бўлиши мумкин” каби иккиланишларида кейинроқ тўхталсам.

Ҳозирча, ” Биз узоқ йиллар Ислом Каримовдек Политбюрога қарши тура оладиган, Москва билан юзма-юз жанг қила оладиган йўлбошчини орзиқиб кутган эдик” гапини…  Шу ерда , фикр қилсак, деб ёзмоқчи эдим-у, лекин , тўғриси, бу гаплар  тўхталишга ҳам арзимайди.

Биринчидан, юқоридаги “Политбюрога қарши туриш, Москва билан юзма-юз жанг қилиш” каби гаплар Тошкент Оқсаройининг буюртмаси бўйича тўкилган ва содда ўзбек оммаси орасига ташланган гаплар.

Ўша пайтлардаги  Сиёсий бюро аъзоларининг биронтаси ўз хотираларида Ислом Каримовнинг  Кремлга қарши  бирон -бир чиқишини хотирламайди.

Бунинг ўрнига барча райком ва обком секретарлари ГКЧП бошланишида Ислом Каримовнинг чет эл сафарида йўлдан қайтиб, жойлардаги коммунистик ташкилотларга Рус Хунтасини қўллаб-қувватлаш  борасида катъий буюрганини жуда яхши билишади.

Ўша пайтдаги райком биринчи котибларнининг кўпчилиги ҳозирда ҳам барҳаёт. Лекин улар халигача ҳам  ўша кунлар ҳақида очиқ ёзолмаяптилар.

Ўқувчининг: “… мақола ёзганингизда қўшиб-чатганмисиз…? саволига жавоб бераётиб, Хушев:”Бу ерда  ростини айтишим керак, шекилли”, дейди.

Бир эшиттиришида: “Ўзбек тилини ким мендек билади” деган савол-хитоб-мурожаатини эшитиб қолдим. Бу борада Хушев билан баҳс қилолмайман. Аҳир ўзбек тилини Қорақалпоғистонда ўқиган бўлсам, дипломим рус тили ўқитувчисиники бўлса…

Лекин  “шекилли” нгиз, хурматли Хушев қай ҳолатларда рост гапиради экан , саволини ўз-ўзимга  беришга мажбурлаётганини сездим. Бироқ, жавоб излашимга зарурат ҳам, истак ҳам йўқ. Ҳархолда, ҳозирча.

Булар бари , юқорида айтганим Би-Би-Си га интервьюнгиздан кейинги фикрлар.

Вақти келиб, “Исмат Хушев билан юзма-юз” яна кўришарман,  

деган умидда,  Солижон Абдураҳмонов. Қорақалпоғистон.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент: жамоат транспортида йўл ҳақи қимматлашди

     15 июндан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, трамвай, метрополитен) йўл ҳақи чорак баробар – 800 сўмдан 1000 сўмга оширилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар ...

Энергетика вазири алишер султоновнинг ваъдалари ёлғон бўлиб чиқди

Эсласангиз, аҳоли ўртасида электр ва газ нархининг кескин кўтарилиши ҳақида гап-сўзлар болалаб кетгандан кейин энергетика вазири Алишер Султонов расмий изоҳ берганди: «Яқинда ...

Бахтиёр абдусаматов ва бошқаларга нисбатан суд жараёни давом этмоқда

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланган. Бу ҳақда ЎзА хабар ...