Шинжонга бориб келган вакиллар Уйғурлар лагери ҳақида маълумот беришди

Хитойнинг Шинжон ҳудудида бўлиб қайтган қозоқ элчисининг маслаҳатчиси Манарбек Кабазов у ердаги сиёсий қайта тарбиялаш лагери ҳақида маълумот берди.

 «У талабалар учун тузилган шароитлар Хитой ҳукумати ўз фуқароларига яхши ғамҳўрлик қилаётганидан дарак беради. У жойда уларга янги ҳунар ўрганишга барча шароитлар тузилган», — деди Кабазиев Хитойнинг CCTV телеканалига берган интервьюсида.

Малайзиянинг Хитойдаги элчилигининг вакили Мухаммад Хусни Шахиран Исмоил Шинжондаги лагерлар ҳақида ОАВларидан кўриб, уларни бутунлай бошқача тасаввур қилганини айтди. «Ҳозир бу марказдаги ҳақиқий яшаш шароитини кўрдим», — деди у.

Афғонистоннинг Хитойдаги элчилигининг ҳодими Саид Хабибураҳмон Хусинпур Шинжонга борганидан сўнг у лагерлар ҳақидаги фикри тўлиқ ўзгарганини маълум қилди. «Бу сафаргача мен кўплаб сўзларни эшитганман. Лекин бу ердаги вазият умуман бошқача экан. Марказларда ростмона барчаси зўр экан. У ерда тарбияланувчилар кўп нарсаларни ўрганишар экан.», — деди у.

Reuters агентлигининг маълумотида, Шинжонга борган 12 мамлакатнинг дипломати ҳудуддаги бозорларда, масжидларда ва ўқув масканларида бўлиб қайтишган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги қозоқ дипломатлари ушбу ҳудуддаги лагерларга бориб келишганини тасдиқлади. Вазирлик матбуот котиби Айбек Смадияров элчилик ҳодими Урумчи, Қашқар, ва Хўтан шаҳарларида бўлиб, Шинжон ҳукумати раиси Шуҳрат Зокир билан учрашганини маълум қилди.

Хитой Шинжонга Ғарб мамлакатларининг дипломатлари билан халқаро ташкилотларнинг вакилларини чақирган эмас.

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти дипломатларнинг ушбу сафаридан сўнг маҳсус баёнот билан чиқди. У баёнотда улар хитой ҳукумати томонидан ташкил қилинган сафар   «кучли назорат остидаги сафар » деб номланган.

Хитойдаги «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари» ҳақидаги илк маълумотлар 2017-йилнинг апрелида пайдо бўлган эди.  Маълумотда озчиликни тузган қозоқ ва уйғур миллатидаги инсонларнинг яқинлари ушланиб, улар билан, алоқада бўлаолмаётганини маълум қилишган эди. Кўп ўтмасдан халқаро ташкилотлар билан Ғарб мамлакатлари Хитойда озчиликни тузган миллатлар таъзийққа учрашаётганини маълум қила бошлашди.

Ўтган йили августда БМТ  «ишончли манбаларнинг» маълумоти асосида «қайта тарбиялаш  лагерлари» деб номланган Шинжондаги марказларда миллиондан ошиқ озчилик миллат вакиллари, улар орасида мусулмонлар куч билан ушланиб туриши мумкинлиги ҳақида билдирган.

Халқаро ташкилотлар билан Ғарб мамлакатлари Пекинга мурожаат қилиб, ўз вакилларини Шинжонга киргизишни сўранишган. 7-январда Хитой ТИВги агар «барча тартиблар» сақланадиган бўлса, ўшандагина БМТнинг вакилларини Шинжонга киришига руҳсат беришга тайёр эканини билдиришган.

Шу пайтгача Хитой ҳукумати бундай марказлар борлиги ҳақида маълумотларни инкор қилиб келган.

 

Мирзоулуғбек Каримов

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадбиркор ҳақми ёки тошкент шаҳар божхона бошқармаси?

“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” Бирор хорижий давлатда қўлингизга тушган маҳсулотда шу ёзувни ўқиб қолсангиз фахрланасизми? Мен фахрланаман. Навбатдаги журналистик текширув ...

Расул кушербаев: «буни иккиюзламачилик дейишади»

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида 7 гектардан ортиқроқ майдонда қад ростлаган 47та хонадон бузилишга тушгани, 28 ...

Аввалига ҳожатхона тозалади, кейин исломий авиакомпания очди

Асли банглашедлик Кази Шаифқур Раҳмон 11 ёшлигида, 1997 йилда унинг оиласи Буюк Британияга кўчиб ўтди. Унинг илк иши “Лондон сити” аэропортида ҳожатхона тозалаш бўлди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400