Бахтли бўлиш учун қанча пул керак?

Бахтли бўлиш учун қанча пул керакБритания ва америкалик  олимлар “Тўлиқ бахтли бўлиш учун одамга қанча пул керак?” деган саволга жавоб берувчи илмий тадқиқотни якунлагани ҳақида эълон қилди. 
Айтиш жоизки, олимлар мутлақо аниқ жавоб олганларига ишончи комил. Тадқиқот натижаларига кўра, ҳозирги замонда бахтли бўлиш учун одамга 35,5 минг АҚШ долларидан иборат йиллик даромад керак экан.
Тадқиқот иштирокчиларидан бири профессор Эженио Протонинг айтишича, одамнинг даромади ошгани сайин, кўрсатилган миқдордаги пулга эга бўлиш бахтига эришгунга қадар, унинг руҳий ҳолати ҳам яхшиланиб боради. Бироқ, мутахассиснинг фикрича, даромадларнинг кейинги ўсиши вазиятни фақат ёмонлаштиради, холос. Бу одамдаги талабларнинг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, у бахтиёрлик ҳолатини илдизи билан йўқотар экан.  
Шу ўринда, америкалик ва британиялик олимлар томонидан эълон қилинган суммани узил-кесил деб айтиб бўлмаслигини қайд этиш керак. Хусусан, бир йил олдин, америкалик бошқа олимлар гуруҳи инсонга бахтли бўлиши учун ойига камида 6000 долларлик даромад зарурлигини таъкидлаган эди. Бу йилига 72 000 долларни ташкил этади, яъни бахт чегараси икки баравар кўп бўлиб чиқмоқда.
Жаҳон банкининг 2013 йил 1 июль ҳолати бўйича Бирлашган Араб Амирликларини охирги тадқиқотда тилга олинган бахтга энг яқинлашган мамлакат деб айтиш мумкин. бу ерда аҳоли бошининг ўртача йиллик даромади 36 040 долларни ташкил этади.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарзандингиз ўқитувчи бўлишни истайсизми?

Усмон Шарифхўжаев, Таълим cифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари: (more…)

Каттақўрғон туманида тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Каттақўрғон тумани Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "UZ24" нашри хабар бермоқда. ...

Иштихонда безорилар беш кишига жароҳат етказди

 2018-йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчилар Т.Р., С.Д. ва унинг укалари Б.Д. ва С.Д.лар “Боғихон” МФЙда яшовчи У.Ю.нинг уйида безорилик ...