Ўзбекистон Марказий банки юз минг сўмлик банкнотани муомалага чиқарилишини расман эълон қилди

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда. 
Йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:
— аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;
— нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;
— аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;
— муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.
100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.
Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, дейилади хабарда.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқонда миллий гвардиянинг найранги фош бўлди 

15 февралда “Эхо Узбекистана” Telegram каналида Миллий гвардия ходими иштирокидаги видео жойлаштирилди, деб хабар берди uz24.uz. Видеода Қўқондаги кўнгилочар марказларидан ...

Фозил жабборов:“чидагин, болам-а, чидагин!”

Болам! Туғилишинг ҳаётим(из)га чиндан қувонч олиб келди. Сенга ўзбекча, аниқроғи, соф туркийча исм қўйгим келди. Дадам, онам билан маслаҳатлашиб, сени Элгиз деб атадик. Дунё ...

Қачонгача амалдорлар ўз халқини, президентини алдаш, кўзбўямачилик қилиш билан шуғулланади?

Ҳурматли амалдорлар! Биламан мени жуда ёмон кўрасиз, лекин бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман... Хуллас, эътибор бердингизми йўқми билмадим, лекин халқ сизларга ишонмай ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400