Багама Ороллари

 

БАГАМА ОРОЛЛАРИ (Bahamas), Багама Ороллари Ҳамдўстлиги (Commowealth of the Bahamas) — Mapказий Америкадаги давлат. Кариб денгизида, Флорида ярим оролининг жунубий- шарқида. 700 оролдан иборат Багама архипелагида жойлашган. Майдони 13,9 минг км2.  Аҳолиси 284 минг киши (1996). Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 16 киши. Уларнинг 80% негрлар ва дурагайлар. Аҳолининг 58% шаҳарларда яшайди. Мамлакат пойтахти — Нассау шаҳри. Расмий тили — инглиз тили. Диндорларнинг аксарияти протестантлар.Давлат тузуми. Багама Ороллари — конституциявий монархия. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Давлат бошлиғи Англия қироли (қироличаси), унинг номидан генерал-губернатор иш юритади. Қонун чиқарувчи ҳокимият икки палатали (сенат ва мажлислар палатаси) парламент. Ижрочи ҳокимият генерал-губернатор томонидан тайинланадиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат.

Табиати: Багама архипелаги, асосан, маржон ороллардан иборат. Ер юзаси — текислик, аксарияти тоштуз, оҳактош ва гипслардан таркиб топган. Иқлими — тропик, пассат. Январда ўртача ҳарорат 20, 22°, июлда 28°. Йилига 1100—1700 мм гача ёғин ёғади. Майдан отябргача ёғингарчилик кўп бўлади. Тез-тез довуллар бўлиб туради. Шўр кўллар кўп. Тупроғи латерит тоифасига оид. Доим кўм-кўк тиканли буталар, қарағай ўрмонлар, соҳилда кокос ёнғоғи ўсади. Қушлар кўп. Атрофдаги денгизлар балиққа бой. Оролларда оҳактош, туз ва аргоний қазиб олинади, нефть конлари қидирилмоқда.

Тарихи: Багама Ороллари туб жой аҳолиси индейслар бўлган. 1492 йилда X. Колумб экспедицияси Янги Дунёга етиб келиб, архипелагнинг шарқий оролларидан бирига тушган ва уни испанлар Сан- Сальвадор деб атаганлар. Багама индейсларининг тақдири фожиали бўлган. Испанлар уларни Куба ва Эспаньолу (Гаити)га олиб бориб, руда конларида ишлатишган. Улар шу ерларда қирилиб кетишган. 1629 йилда инглизлар оролларни босиб олганида бу ерда аҳоли йўқ эди. 1782 йилда Багама яна испанлар томонидан босиб олинди. Аммо 1783 йилдан у бутунлай Англия мустамлакасига айланди. 17—18-асрларда кўпгина инглизлар ўзларининг негр қуллари билан бирга бу ерга кўчиб келдилар ва плантация хўжалигини ривожлантира бошладилар. 19-аср охирларидан Багамага АҚШ ишбилармонлари кела бошладилар, лекин сармояни сарфлайдиган иш топа олмадилар. 1946 йилдан сайёҳлар ёпирилиб кела бошлади, 50-йиллар охирига келиб, уларнинг оқими айниқса кучайди. Багама Ороллари АҚШ ва Европанинг қишки оромгоҳи бўлиб қолди. Бу ерда улкан меҳмонхоналар, кўнгилочар муассасалар қурилди. Солиқ соҳасидаги имтиёзларга қизиққан Америка компаниялари сайёҳликни ривожлантиришга катта маблағ сарфлади. Кейинчалик кўпгина хорижий банк ва фирмалар ўз офисларини очишди. Багама Ороллари Ғарбий ярим шарнинг йирик молиявий маркази бўлиб қолди. 1964 йилда Буюк Британия Багама Оролларига ички мустақиллик беришга мажбур бўлди. 1973 йилда Багама Ороллари мустақил деб эълон қилинди. Багама Ороллари 1973 йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами 10 июль — Мустақиллик куни.

 

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Илғор либерал партия, 1953 йилда тузилган; Эркин миллий ҳаракат, 1972 йилда тузилган; Багама Ороллари Ҳамдўстлиги касаба уюшмалари конгресси.

Хўжалиги: Багама Ороллари — аграр мамлакат. Иқтисодиётнинг асоси — плантация деҳқончилиги. Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжнинг атиги 25% ни қондиради. Апельсин, банан, ананас, манго, помидор, бодринг, шакарқамиш, сизаль етиштирилади. Қўй, қорамол, эчки, чўчқа, уй паррандаси боқилади. Балиқ, денгиз жониворлари овланади. Иқтисодий фаол аҳолининг ярмидан кўпроғи сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан банд. Катта Багама Оролларидаги нефтни қайта ишлаш заводи йилига 25 млн. тонна нефтни қайта ишлайди. Багама импортининг 85% ни хом нефть ташкил этса, экспортининг 90% нефть маҳсулотларидан иборат. Багама Оролларида цемент ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Асосий денгиз порти — Нассау шаҳри. Мамлакат доридармон, цемент, ром, туз ҳам экспорт қилади; асбоб-ускуна, транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотларини четдан сотиб олади. АҚШ, Буюк Британия ва Канада билан ташқи савдо муносабатлари олиб боради. Пул бирлиги — Багама доллари. Багама Оролларида «Нассау гардиан» («Нассау посбони», 1844 йилдан), «Нассау дейли трибюн» («Нассау минбари», 1903 йилдан) газеталари, «Офишл газетт» («Расмий газета») ҳукумат ҳафтаномаси, «Бехамиан ревью мэгэзин» («Багама шарҳи», 1952 йилдан) журнали чиқади. 1936 йилда радио ва телекўрсатувлар компанияси ташкил этилган.

Манба:ЎзМЭ

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда «блогерлик фаолияти» прокуратура ҳимоясида бўлади

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида «2019 йилнинг дастлабки ...

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...

Тожик тадбиркорлари москвадаги мажмуада чиққан ёнғиндан миллионлаб зарар кўрди (видео)

  Москвадаги «Синдика» савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб тожик тадбиркорлари ҳам катта миқдорда зарар кўрди. Бу ҳақда РТ меҳнат, миграция ва аҳоли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400