Ўзбекистонда дарахтларни кесиш тўловлар асосида амалга оширилади

Ҳукумат қарори билан Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Иллюстратив фото

Низом билан, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, буташ, кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланди.

Дарахтлар ва буталарни экиш уларнинг турлари, иқлим шароитига мослашувчанлигига, ер ости сувларининг яқинлиги, ернинг шўрланиш даражаси ҳамда суғориш тизими мавжудлигига қараб амалга оширилади.

2019 йил мартгача давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқилади ҳамда 2019 йил июн ойигача давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади.

Дарахтларни хатловдан ўтказиш ҳар 5 йилда бир марта ўтказилади. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилинади. Хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланса, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилади.

Санитар мақсадида дарахтлар ва буталарнинг шохлари:

  • қуриётган ёки қуриб қолган;
  • бетартиб ўсиши натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
  • касалланган;
  • турли инфратузилмалар фаолиятига ҳалақит бераётган;
  • шамол, қор ёки бошқа табиий жараёнлар таъсирида синиши натижасида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда кесилади.

Дарахтлар ва буталарни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш ишлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ободонлаштириш бошқармалари ёки ушбу турдаги хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан тўлов эвазига амалга оширилади.

Дарахтлар ва буталарни юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан кесиш қуйида келтирилган тўловлар асосида амалга оширилади:

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қонликўл тумани ҳокими автоҳалатга учради

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туман ҳокими Толибаев Даўлет Аяпбергенович автоҳалокатга учради. Бу ҳақда "Ҳордиқ.уз" хабар қилди. Айтишларича, Қонликўл тумани ҳокими ...

Россиянинг бешта вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, уч кун ичида Украинанинг Донбасс водийсидан 60 мингдан ортиқ одам келган. Қочқинларни биринчи бўлиб Ростов вилояти ...

Тенгсизлик қаердан келиб чиқмоқда?!

Анчадан буён бир нарса ҳақида ўйлаб юрардим. Биз кўриб турган телевидиниянинг иш юритиш, ахборот узатиш, олиш, кўрсатувлар савиясида мана катта икки йилдирки, Президент бир ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400