Финландия таълим тизимидаги топишмоқлар: Оз ўқийсиз кўп ўрганасиз

Финландия конституциясига мувофиқ ҳар бир Финландия фуқароси ўқишга ҳуқуқли ва мажбурдир. Мактаб ёши 7 ёшдан 17 ёшгачадир. Мактабда ўқиш икки қатламга бўлиниди: бошланғич ва ўрта билим, бу билимни ҳар бир бола олиши зарурдир. Шунингдек Финландия давлати бекор билим беришни ўз зиммасига олади. Бунга билим бериш, ўқув китобларини, дафтарларни, асосий ўқув қуролларини бериш, мактабдаги емоғи ва шунингдек мактабда ўқиш бекордир.

Қуйида сизга телеграм каналидаги “Уч нуқта” каналида келтирилган Финландия мактабларидаги қизиқарли фактларни ҳавола қиламиз.

ТАЪЛИМ – БEПУЛ

Ўқувчилар тушлик, экскурсиялар, ўқув қуроллари билан ҳам бепул таъминланадилар. Мактабга 2 километрдан ортиқ масофадан қатновчи ўқувчилар учун бепул автобус ажратилади. Барча ҳаражатлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Ҳар бир ўқувчига ИНДИВИДУАЛ ЁНДАШУВ

Ўқувчиларга топшириқлар ўзлаштириш даражасига қараб берилади. Бир синфдаги ўқувчилар дарс пайтида қийинчилик даражаси турли хил бошқа-бошқа топшириқларни бажаришлари мумкин. Жисмоний ва ақлий қобилияти ҳар хил бўлган болалар бирга таълим олишади. Агар бола ўзлаштиришга қийналса, ўқитувчи у билан алоҳида шуғулланади.

БАҲОЛАР ФАҚАТ ЎҚУВЧИНИНГ ЎЗИГА КЎРСАТИЛАДИ

Баҳолаш тизими 10 баллик. Лекин 3-синфгача ўқувчилар баҳоланмайдилар. 3-синфдан кейин ўқувчилар 10 баллик тизимда баҳоланадилар. Паст баҳо учун танбеҳ берилмайди. Баҳо – фақат мотивация воситаси сифатида қаралади.

МАКТАБ ФОРМАСИ ЙЎҚ

Мактабга ўқувчилар ўзларига қулай бўлган ҳар қандай кийимда келишлари мумкин. Махсус талаблар қўйилмаган. Одатда фин мактабларида ўқувчилар синф хонасига ҳатто поябзалсиз ҳам кираверадилар.

ПАРТАДА ЎТИРИШ МАЖБУРИЯТИ ЙЎҚ

Дарс пайтида ўқувчилар ихтиёрий равишда – партага, диванга, гиламга ёки полга жойлашишлари мумкин. Илиқ ҳавода дарслар табиат қўйнида ташкил қилинади.

УЙ ВАЗИФАЛАРИ КАМ

Фин ўқитувчилари болалар мактабдан ташқари вақтда дам олишлари ва вақтларини ота-оналари билан ўтказишлари керак, деб ҳисоблашади. Уй вазифалари жуда кам вақтга мўлжалланади. Масалан, тарих дарсида бувиси билан 50-йиллар ҳаёти ҳақида суҳбатлашиб, уни бугунги давр билан солиштириш вазифаси берилиши мумкин.

ҲEЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНЛАР ЙЎҚ

Фин ўқитувчиларининг фикрича, ўқувчиларни ё ҳаётга, ё имтиҳонга тайёрлаш лозим. Улар биринчисини танлашади. Шу сабабли Финландия мактабларида имтиҳонлар йўқ. Ўқитувчи ўз хоҳишига кўра назорат ишлари ўтказиши мумкин. Лекин ўқувчилар 16 ёшда – ўрта мактабни тамомлаш олдидан стандартлаштирилган тест топширишади.

БИР ҚАНЧА МАКТАБЛАРДА ФАНЛАР ЎҚИТИЛМАЙДИ

Финландия таълим тизимининг янги йўналишларидан бири – моҳиятни ўрганиш (phenomenon based learning). Фанлар алоҳида ўқитилмасдан, маълум мавзу танланиб, ўша мавзу турли фан ёки соҳа нуқатайи назаридан ўрганиб чиқилади.

ЭНГ УЗОҚ ТАНАФФУСЛАР

Ҳар бир 45 дақиқалик машғулотдан сўнг 15 дақиқа танаффус берилади.

ЎҚИТУВЧИЛИК – ЭНГ НУФУЗЛИ КАСБ

Ўқитувчиларнинг ўртача ойлик маоши – 3500 €. Ҳеч қандай қатъий ўқитиш дастури йўқ, қандай услубда ва қандай дарслик асосида ўқитишни ўқитувчининг ўзи ҳал қилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳватпарастликка бир диний ниқоб: кўпхотинлик

  Қуръонда кўпхотинликка буюрилмаган, тавсия ҳам этилмаган, ва хатто рухсат ҳам берилмаган. Қуръон нозил бўлган “қавм”да кўпхотинлик бор экани, ва Қуръон бу мавзуга ҳам ...

Шуҳрат барлос: “бу иллатдан қутулмагунча ўзбекни пешонаси шўр бўлиб юраверади”

Турли гуруҳларда бўлаётган баҳсларга эътибор бераман ва баъзида ҳайрон қоламан. Миллий тарих, миллий тил ва адабиёт, ўзбекнинг маънавий-маърифий масалалари ҳақида баҳс ...

Бугун халқаро “рахмат” куни

Бугун рахмат айтиш куни. Бу сана ҳақида эшитганмидингиз! (more…)