Осиё Кубоги-2019. БАА жуда қийин ўтган учрашувда Қирғизистон устидан ғалаба қозонди

Осиё Кубогида 1/8 финал ўйинлари.

БАА терма жамоаси Қирғизистон билан беллашиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 14-дақиқада Исмоил боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. 26-дақиқада Мурзаев дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдиришга муваффақ бўлди – 1:1.

64-дақиқада Али Мабхут мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, қирғизистонликлар ирода намойиш қилиб, сўнгги дақиқада ҳисобни тенглаштира олишди.

Қўшимча вақтларда эса бош ҳакам «саҳнага чиқди». 102-дақиқада у Қирғизистон дарвозасига ўта шубҳали пенальтини белгилади. Аҳмад Халил эса бундай «совға»ни қўлдан бой бермай, жамоасига ғалаба келтирган голни урди.

Энди БАА терма жамоаси чоракфиналда Австралия билан беллашади.

Осиё Кубоги, 1/8 финал
21 январь
БАА – Қирғизистон 3:2 (қ.в.)
Голлар:  Ҳамис Исмоил (14, 1:0), Мирлан Мирзаев (26, 1:1), Али Мабҳут (64, 2:1), Турсунали Рустамов (90, 2:2), Ахмад Халил (103, 3:2).
БАА –
 17.Холид Эйса, 2.Али Ҳассан Салмин, 4.Халифа Ғаним (8. Фарес Жума, 30), 5. Амир Абдулраҳмон (Ахмад Халил, 102), 7.Али Мабҳут, 9.Бандар Муҳаммад, 10. Исмоил Матар (23. Муҳаммад Ахмад, 82), 13. Ҳамис Исмоил, 18.Ал Ҳасан Солиҳ, 19.Исмоил Аҳмад 21. Халфан Муборак (13. Исмоил Ал Хаммади, 64).
Қирғизистон – 13.Кутман Кадирбеков, 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Козубаев, 4. Мустафо Юсупов, 9.Эдгар Бернхардт, 10.Мирлан Мирзаев, 11.Бекжан Сагинбаев, 18.Қайрат Жигалбек, 19. Виталий Люкс, 21.Фарҳод Мусабеков, 23.Ахлиддин Исроилов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бабаян яна катта саҳнада. у шунчалик зўр мураббийми?

Самвел Бабаян «Локомотив» бош мураббийи бўлди. Ҳа, ўша машҳур Самвел Бабаяннинг ўзгинаси. Ўзи хоҳлаган футболчиларни ўйнатиб, халқнинг ғазабига учраган, кучсиз жамоаларни ...

Профессионал боксчи улуғбек собиров фаолиятидаги 7-ғалабасини қўлга киритди

Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Собиров фаолиятидаги еттинчи жангини Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказди. 8 раунд этиб ...

Ўзбекистонлик спорт курашчилари халқаро турнирда иккита кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон спорт курашлари терма жамоасининг икки вакили Болгариянинг Русе шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича халқаро турнирда иккита кумуш медалга эга чиқди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400