ХОТИМА

17. ХОТИМА

Бир йилдан сўнг Отабек уста Алим билан бирга Тошканд келди. Ҳожи ва Ўзбек ойим оғиз очиб ундан ранжий олмадилар. Ул меҳмонлар каби эди. На отаси ва на онаси билан очилиб сўзлашмади. Уста Алим билан бир ҳафта чамаси Тошкандда туриб энг сўнгғи кеч ёлғиз кўйи Кумуш қабри ёнида бўлди. Кеча ойдин, қабристон тиб-тинч, узоғроқдан қуръон товши эшитилар эди. Икки туб чинор бутоқларида қўниб ўлтурган уч-тўртта бойқушлар, қабр ёниға тизланган Отабек ва юқори, қуйи дўмбайган қабрлар бу тиловатка сомиъ каби эдилар. Қуръон оятлари қабристон ичига оғир оҳангда оқар эди. Қабр ёниға тиз чўккан йигитнинг кўз ёшлари ҳам қуръон оятларига қўшилишиб оқар эди. Бирар соатдан кейин тиловат тўхталди. Отабек ҳолсизланиб оёғ узра турди ва орқасидағи ярим яланғоч кўлагани кўриб бир неча қадам қабр томонға тисланди… Кўлага ялинған сумол унга яқин юриб келди…
— Ким бу?
— Мен Кумуш!..
Отабек товуш эгасини таниди. Бу мажнуна Зайнаб эди.
— Кет мундан!
— Мен Кумуш! — деди яна Зайнаб, аммо кетмай иложи қолмади. Зероки дунёдағи энг яқин кишиси унга «кет!» амрини берган эди. Зайнаб орқасиға қарай-қарай Отабекдан узоқлашди.
Отабек қайтиб унга қарамади, қабр ёниға тиз чўкди…
Эртаси кун Ўзбек ойим йиғлай-йиғлай Ёдгорбек учун тикдирган кийимларини ўғлиға топширди. Отабек уста Алим билан бирга Марғилонға жўнади. Бундан сўнг Отабек Тошкандга қайтиб келмади, бир неча қайта Ўзбек ойимнинг ўзи Марғилон бориб келди.
1277-нчи йилнинг куз кезларида бўлса керак, Юсуф-бек ҳожи Қаноатшодан бир хат олди.
Қаноатшо Авлиё отадан ёзар эди.
«Ўғлингиз Отабек яна бир киши билан бизнинг қўшунда эди. Олмаота устидаги ўрус билан тўқуниш-мамизда биринчи сафимизни шу икки йигит олди ва қаҳрамонона урушиб шаҳид бўлди. Мен ўз қўлим билан иккисини дафн этдим…»
Юсуфбек ҳожи хатми қуръон қилиб юртка ош берди, Ўзбек ойим қора кийиб таъзия очди.

Б и т д и
ЁЗҒУЧИДАН

Кейинги Марғилон боришимда яқин ўртоқлардан Ёдгорбек тўғрисини суриштириб билдим:
Ёдгорбек ушбу асрнинг ўн тўққиз ва йигирманчи очлиқ йиллари миёнасида вафот қилиб, ундан икки ўғул қолибдир. Ўғулларидан биттаси бу кунда Марғилоннинг масъул ишчиларидан бўлиб, иккинчиси Фарғона босмачилари орасида экан. Бу кунда ному нишонсиз, ўлук-тириги маълум эмас, дейдилар.

Абдулла Қодирий, Ўткан кунлар романи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: ёзувчини «бўсалар» сабаб иттифоқдан хайдашди

Ёзувчилар иттифоқи яна бир ёзувчи асарларида “ахлоқсиз ишқ ва кўп хотинлилик”ни тарғиб этгани учун иттифоқ сафидан чиқарди. Охирги бир йил ичида Тожикистон Ёзувчилар ...

Мeҳробдан чаён-адрас тўн ва иссиғ нон “фожиъаси”

 Ёрлиғ  олишнинг  иккинчи  соатларида  бутун  шаҳарга  бу  хабар  тарқалиб  кетди.  Ўрда жарчиси бозор ва уруниш жойларда тўхтаб:  — Айюҳаннос! Билмаган билсин – эшитмаган ...

Фиғонлар тўла афғон: тилимдан илинганман

(Хотира-эссе) Меҳрибон ва раҳимли улуғ Оллоҳ номи билан бошлайман. “Ҳар не бало келса, тилингдан”, дейди Махтумқули. Менинг ҳам бошимга уруш балоси тилим сабабли келган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400