Ўзбекистон темир йўллари замондан орқадами? Ёхуд ўз пулингиз темир йўл кассасида сизни ўн кун кутса-я…

Мақолани ўқишингиздан олдин сизга савол билан юзланмоқчиман. Поездга чиққанмисиз? Хизмат сафари ёки узоқдаги қариндошларингизни кўргани борганингизда айнан темир йўл чипталарини пластик картаси орқали олганмисиз? Режаларингиз ўзгариб, айнан ўша куни эмас, бошқа вақтда кетишингизга тўғри келганми? Хўш энди асосий савол чиптангизни қандай алмаштиргансиз?

Жавоби кўпчилигимизга аён. Олдин йўл чиптасини алмаштирамиз. “Нақд пулга чипта олмаганимиз учун жазо сифатида” темир йўл кассасидаги чиройлигина қиз юзингизга кулиб: -Пулингизни ўн кун ичида пластик картангизга ташлаб берамиз, – дейди. Хафсалангиз пир бўлади. Қанча куюнманг, темир йўлнинг “каттакон”ига арз қилсангиз ҳам ўн кун кутишингизга тўғри келадиган жавоб оласиз. Бошқа кунга ўзгартириб чипта олиш керак. Энг ачинарлиси пул ўзингизники бўлса-ю аммо уни ололмасдан сарсон юрганингиз қийин. Бундай вазиятга кўпчилигимиз тушганмиз.

Байрам Сапаров: – Асли Нукусда яшайман, аммо ўқишни тугатиб Тошкентда ишлаб қолдим. Оила аъзоларимни кўргани ҳар йили икки марта Нукусга бораман. Ёзда ва янги йилда. Мен учун энг қулай транспорт тури бу шубҳасиз темир йўлдир. Ўтган йили ёзда “Тошкент-Нукус” йўналиши орқали темир йўлдан пластик картага қачон қайтишимни тахмин қилиб, бориш ва қайтишга ҳам чипта сотиб олдим. Аммо Нукусда режаларим ўзгариб, чиптамни алмаштиришга тўғри келди. Темир йўл кассасига борганимда пластик картага олганим сабабли ўн кундан кейин картама тушириб беришларини айтди. Ноилож ёнимдаги пулдан бошқа чипта олишимга тўғри келди. Энг қизиғи “пулимдан” олдин Тошкентга етиб келдим.

Гўзал Адилова: – Хизмат сафари билан Бухоро вилоятига боришимга тўғри келган. Қиш куни бўлганлиги учун автомобилда боришдан кўра, темир йўлда бориш қулайроқ деб ўйладим. Йўл ҳақимни ишхонамдан ўтказиб беришди. Кетадиган куним эрталабки рейсга пластик картадан чипта сотиб олдим. Аммо режаларим ўзгариб, кечки рейсга чипта сотиб олишимга тўғри келди. Чиптани алмашитиришга борганимда “жарима пули”ни чипта пулидан “қайириб” қолишди. Нақд тенг ярми. Қолган ярмини бўлса, ўн кунларда пластик картама ташлаб беришларини айтди.  Қанча ҳаракат қилмай аммо барибир ёнимдан чипта олишга тўғри келди.

Биз ҳаммамиз кундалик ҳаётимизда истеъмолчимиз. Истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқларимиз ва мажбуриятларимиз ҳам бор. Бугунги кунда тараққиётга интилган ҳар бир давлат кучи фуқоралик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Бу жараён табиийки инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини ошириш, жамиятда манфаатдор мувозанатини таъминлашда муҳим ўрин тутувчи омилдир. Қанча фуқораларга имконият яратиб беришга ҳаракат қилмайлик, аммо ҳали ҳам улар катта муаммо ва тўсиқлардан ташқари, кундалик ҳаётида “вазни камроқ” муаммолар олдида ожизлигича қолмоқда.

Хўш юқоридаги муаммолар биз учун қайси тоифадаги муаммолар сирасига киради? Аслида пластик картага пулни қайта тушириш учун ўн кун вақт кетадими? Замон техналогиялари ривожланган асримизда ўн дақиқа ҳам вақт олмайди. Бу Ўзбекистон Темир йўлларидаги ягона муаммо эмас. Бу муаммоларнинг бир парчаси. Бундай нақулайлик бизга биринчидан ўз пулимизга эгалик ҳиссини йўқотади. Ҳар доим ёнимизда қўшимча пул бўлавермайди. Масалан, таътилга қайтган талабалар нима қилсин?! Стипендиясига чипта сотиб олса-ю аммо ўқишидан бирор вазият чиқиб қолса, қишлоқдаги ота-онасини безовта қилишга тўғри келади. Хўш, ўша пластик картадаги пул ўзимизники эмасми?! У ҳалол меҳнатимиз учун берилган пул. Нега энди у темир йўл кассасида сизни ўн кун кутиши керак. Ундан кўра алмаштирмоқчи бўлган чиптамизни шу пулдан ечиб олса бўлмайдими?! Ёки тизим ва техника яхши бўлса “битта тугма”ни босиш орқали ҳам бир-неча сонияда пластик картамизга тушириш имконияти бор. Бу учун албатта ўша ўн кунни кутишимиз шарт эмас.

Иккинчидан, темир йўл кассаларида навбатга туришни эсланг. Эҳ-ҳе битта чиптани олиш учун шахсан ўзимнинг икки соатдан ортиқ вақтим кетган. Электрон навбат ҳам жўяли ишламайди. Бундай вазиятда чет эллик сайёҳларнинг у кассадан, бу кассага югуриб юрганларини кўрганман. Бу бугунги кунда Ўзбекистон туризмига баҳо бераётган меҳмонларимизнинг “узууун навбат” Ўзбекистон ҳақида дастлабки фикри бўлиши ачинарли.

Учинчидан, агар чиптангизни қайтиб бермоқчи бўлсангиз йигирма тўрт соат ичига (поезд жўнаш вақтига) ўтиб кетса борми чипта пулининг ярмидан камроғи ҳам қўлингизга текканидан хурсанд бўлинг.

Тўртинчидан, Ўзбекистон Темир йўлларининг railway.uz расмий веб-сайтида онлайн қабулхонага юборган мурожаатингиз ҳам “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида ҳам кўрсатилганидек ариза ва шикоятлар ўн беш кун ичида эмас, балки ундан ҳам кўп вақт сайтда кўринмас “қалпоқ”дек архивда ётади.

Хуллас, доимгидек айтадиган муаммо кўп-ку ечим қани дерсиз. Ёки бу муаммолар “отам замондан” бери бор “айтилади-айтилади” ечилмайди деб ўйларсиз. Шошманг буюк ислоҳотлар ҳар доим кичик тузатишлардан бошланган.  Ўзбекистон Темир йўллари хусусида айтилмаган ва балким айтила олинмайдиган муаммолар ҳали кўплигини таъкидламай иложимиз йўқ. Асосийси улар муаммолигича қолмаса, ечимлар изланса, халқимиз учун “муаммоли қулайлик” бўлмаса бўлди. Ахир истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш барчамизнинг зиммамиздаги катта маъсулият.

Айжамал ЖОЛДАСБАЕВА

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси етакчи мутахассиси

Манба:«UZ24»

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли яна бир метан газ қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди

Ўзбекистон Ҳарбий судининг тегишли ҳукмига кўра, собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг қудаси Эркин Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни ...

Ўзбек қизларига уйланиш жанубий кореяликларга қимматга тушмоқда

Жанубий Кореяда сўнгги ўттиз йил ичида қишлоқ аҳолиси камайиб кетди. Қишлоқ ҳудудларда аҳолини кўпайтириш учун шаҳар ҳокимлиги хориждан келин сотиб олишга ёрдам бермоқчи. Бу ...

Ҳайдовчилардан пул талаб қилиш йҳхх ходими учун пасткашлик

Бугун, 29 апрель куни ИИВ Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматовнинг Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400