Ҳиндистоннинг Шоҳжаҳонпур шаҳрида ота-она ўзининг янги туғилган чақалоғини тириклайин кўмиб ташлади деб, Daily Mail нашри ёзмоқда.
Ҳиндистонлик қоҳинлар “қизингизнинг ичига ёвуз кучлар кириб кетган”, – деб ушбу оилани ишонтиргандан сўнг 20 кунлик гўдакни тириклайин кўмиб юборишган.
Болани қудуқ ёнига кўмишган, шу ердан ўтиб кетаётган Дхармендра Кумар деган инсон қутқариб қолган.
“Унинг йиғиси мени ўша жойга етаклаб борди. Ерни шошилиб қазиб, тирик олиб қолдим, — деди у.
Кумар қизалоқни шифохонага етказган. Ҳозирда қизалоқни аҳволи яхши, шифокорлар назорати остида қаралмоқда. Маҳаллий полиция ҳодимлари чақалоқни қочиб кетишга улгурган онасини излаб топди. Жиноятга алоқаси бор инсонлар ҳибсга олинмоқда.
Мирзоулуғбек Каримов