Туркманистонда талабаларга ҳусусий таксида юриш таъқиқланди

Туркманистонда олий таълим масканининг талабалари қишки таътил давомида давлатга қарашли учоқ, поезд ва автобус билан юриш мажбуриятини олди. Бу ҳақда мамлакатдаги талабаларнинг ота-оналари маълум қилишди.

Туркманистонлик талабалар

25-январда олий таълим масканида имтиҳон ниҳоялаб, 12 кунлик қишги таътил бошланади.

«Талабаларга давлат муасасаларига қарашли учоқ, поезд ва автобус билан юриш зарурлигини айтишди. Уларнинг ҳусусий такси билан юриши таъқиқланди. Таътилдан қайтгандан сўнг улар чипталарнинг нусҳасини деканатга топшириши зарур экан» деб айтди ота-оналардан бири.

ОТМ раҳбарияти ушбу талабни ҳусусий такси ҳайдовчилар томонидан талаба қизларга ёмон ниятда тегажоглик қилишнинг олдини олиш ҳаракати эканини тушунтирмоқда.

​Шунингдек талабалар учоқ, поезд ва автобус учун чипталар танқис бўлаётганини айтишмоқда.

«Бундан фойдаланиб, темир йўл ва авиакассаларнинг ҳодимлари чипта нарҳини кўтариб юборишди. Улар чипта йўқ деб айтишмоқда. Аммо танишлар орқали устига 50% қўшиб олсангиз бўлади. Бундай имконият ҳамма талабаларда ҳам бўлавермайди» деди ёшлардан бири.

Талабаларнинг ота-онаси ушбу чекловларга норизо бўлиб, фарзандлари ўз вақтида уйга қайта олмаётганидан шикоят қилишмоқда.

Мирзоулуғбек Каримов

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“damas”, сенга етишмоқ ҳавас!

Кунда-кунора эрталаб ишни «Gmuzbekistan.uz» сайтининг «Харидорлар» бўлимидаги «Аризани кузатиш» бўлимидан бошлайман. Қурғур навбат 2-3 кун ёки 10-15 кунда бир камаяди. 4 ой ...

Қутлов

Журналистика жуда мураккаб касб. Тўғри гапни айтмасанг, сени ҳеч ким журналист сифатида танимайди. Тўғри гапларни айтиш эса доим ҳам ҳавфсиз эмас. Айниқса сўз эркинлиги ...

Украинадаги уруш: россия қўшинлари чиқиб кетган ҳудудлардаги ҳозирги вазият

Бугун Украинада уруш бошланганига 39 кун бўлди. Украина расмийларига кўра, Киев вилоятидан барча рус қўшинлари олиб чиқиб кетилган. Россия қўшинлари ташлаб кетган Киев ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400