Қозоғистон билан Қирғизистоннинг байроғидаги қуёшни ойга алмаштиришни таклиф қилишмоқда

Байроқларнинг рангини шундайча қолдириб, фақатгина Ислом динининг рамзи сифатида қуёшни ойга алмаштириш таклифи айтилди. Қирғизистон билан Қозоғистоннинг байроғидаги қуёш ўрнига ойнинг рамзини тушириш зарур. Ушбу таклифни тожик-афғон чегарасидаги ҳарбий можаролар фаҳрийлари кенгашининг раиси Мурат Мухамеджанов айтди. Бу ҳақда қозоқ матбуоти ёзмоқда.

Ташаббускор барча туркий давлатлар орасида икки мамлакатнинг байроқларидагина ойнинг рамзи йўқлигини айтмоқда.  “Ой турк маданиятида катта аҳамиятга эга. Ойнинг чиқиши билан Рамазон бошланади-охирлайди. Мусулмонлар ой тақвими билан ҳаёт кечиради”, – дейди Мухамеджанов. Мурат Мухамеджанов амалдорларнинг бу ишга кўнгил бурдириш мақсадида Қозоғистон оммавий ахборот воситаларига хат юбориш орқали мурожаат қилган. У қирғизистонликларни ҳам байроғига ўзгартириш киргизишни таклиф қилган.

Мирзоулуғбек Каримов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хўжайлида эр рашк оқибатида, уйқуга кетган аёлини ваҳшийларча ўлдирди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида Ҳайит байрами куни мудҳиш қотиллик содир этилди Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда. 11 августдан 12 августга ўтар кечаси соат ...

“тож  маҳал” — меҳр-муҳаббат мўъжизаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ва Бобурийлар сулоласи атамаси аҳолиси сонининг кўплиги жиҳатидан дунёда ўзига хос ўрин тутадиган Ҳиндистон мамлакати ва ҳинд халқи тарихида зарҳал ...

Россиялик аёлларга уйланган ўзбекистонликларга оиладан узоқда яшаш тақиқланади

Россия Федерациясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси чет эллик муҳожирлар томонидан сохта оила қуришларга қарши қаратилган қонун лойиҳасини кўриб ...