КЕЛИН-КУЁВЛАР ТЎЙИГА ЕТИМ ВА НОГИРОН БОЛАЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

Бу воқеа Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлди. Жалолободлик 21 ёшли Раҳматулло Сайдахматов никоҳ тўйини бошқалардан ўзгача тарзда ўтказди. У тўйига шаҳардаги «Ак жол» реабилитация марказида тарбияланаётган ногирон ва етим болаларни таклиф қилди.

Фото:Turmush

Р. Сайдахматов Қирғизистондаги Turmush нашрининг мухбири билан бўлган суҳбатда 19 ёшли рафиқаси Мунира Алимкулова билан келишган ҳолда 2018-йилнинг 25-октябрида никоҳ базмига етим ва ногирон болаларни таклиф қилишга қарор қилқаранликлари ҳақида гапириб берган.

«Тўйни режалаштиришдан аввал ота-онамга ва яқинларимга бу бахтли онларимга болалар уйидаги етим болаларни чақиришни таклиф қилишимни билдирдим. Улар қаршилик кўрсатишмади, аксинча, хурсанд бўлиб, менинг фикримни қўллаб- қувватладилар.

Тўйимизни Жалолобод шаҳридаги ресторанлардан бирида ўтказдик. Уни таниқли қўшиқчи ва суҳандон Эмил Балтагулов рафиқаси билан бирга ўтказиб берди. Тўйимизда ота-онам, 10 га яқин қариндошларимиз, рафиқамнинг яқинлари, дўстларим ва болалар уйида тарбияланаётган 30 дан ошиқ болажонлар ҳамда уларнинг тарбиячилари, жами 120 нафар меҳмонлар иштирокди. Кичик болакайларнинг менга аталган табрик ва тилаклари қалбимда қолди десам бўлади. Тўйимизда болалар учун махсус ўйинлар уюштирилиб, уларга тайёрланган совғалар топширилди», – дейди Раҳматулло.

Фото:Turmush

Унинг айтишича, у 4 йилдан буён болалар уйига бориб, уларга совғалар топшириб келади.

«Мен диний адабиётларни кўп ўқиганим учун ундаги насиҳатлардан кўп таъсирланаман. Етимларга ёрдам бериш катта савоб бўлиб саналар экан. Никоҳ тўйимгача болалар уйларига бориб, норасидалар билан учрашиб турардим. Бундан тўрт йил аввал

«Ак жол» реабилитация марказидаги болалардан хабар олиб, уларга қўлимдан келганча ўз ёрдамимни бериб келдим. Кейин болакайларни шаҳарга олиб чиқиб ўйнатсам бўладимикан, деган фикр пайдо бўлди. Сўнгра кичик автобус буюриб, болаларни курортларга олиб бордим. 1-босқичда ўқиб юрганимда ўзим борардим, кейин дўстларимга ҳам таклиф қилдим. Улар мени қўллаб, совғалар олиб, ҳар байрамларда концерт дастурларини бирга уюштириб юрдик», – дейди у.

Фото:Turmush

Р. Сайдахматов ҳозирда 4-босқич талабаси. У Жалолобод давлат университетининг педагогика ва ахборот технологиялар факультетида дастурчи мутахассислиги бўйича таҳсил олади. Тўйдан кейин у рафиқаси билан болалар уйига боришиб, уларга мева-чевалар тортиқ қилишган.

Р. Сайдахматов оилада 7 фарзанднинг олтинчиси. Рафиқаси Мунира эса 6 фарзанднинг тўртинчиси.

Бу данғиллама тўй ўтказиш анъанаҳои айланиб бораётган бир пайтда ҳар томонлама ибратга арзигулик воқеадир. Ораларимизда Раҳматулло ва Муниралар каби хайрли ва савоб ишлар тарғиботчилари кўпаяверсин. Зеро, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тил бор экан, миллат – барҳаёт

21октябрь – Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган кун ТИЛ БОР ЭКАН, МИЛЛАТ – БАРҲАЁТ Фото:Uzbekistonovozi.uz Она тилимиз – ўзбек тилига 1989 ...

Жасур акромов ва нуриймон абулҳасан ишдан олинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.   Қайд этилишича, қўмита раиси Жасур ...

2018-йилда ўзбекистон ёшлари орасида 14 мингдан зиёд жиноят содир этилган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судяси Зафар Назаровнинг маълум қилишича, ўтган йилда ёшлар ўртасида 14 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 3 минг 990 таси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400