Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди. Бу ҳақда «UzNews.uz» нашри ҳукуматдаги манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Элёр Ғаниев Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланган.
Бу лавозимда у Суҳроб Холмуродовнинг ўрнини эгаллаган. Унинг янги лавозими ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.