Жамшид Хўжаев Қишлоқ хўжалиги вазири бўлди

Ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев энди Қишлоқ хўжалиги вазири сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри маълум қилди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Хўжаев бу лавозимга аввалги вазир Баҳодир Юсупов ўрнига тайинланган.

Олдинроқ, хабар берганимиздек, Хўжаевнинг ўрнига Ташқи савдо вазири этиб, “Ўзчармсаноат“ уюшмаси раиси сифатида ишлаб келган Сардор Умурзоқов тайинланган.

Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган “Умид” жамғармаси стипендианти. 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. 2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муаммо кўп, ваъдалар эса фақат «хўп-хўп»

Учқўрғон – Қирғизистон Республикаси билан чегарадош туман. «Қирғизқўрғон» маҳалласини эса чегара билан йўл ажратиб туради, холос. Шу сабаб, 2014 йил мазкур ҳудуддаги 70 дан ...

Наргиза раҳимова динни ҳақорат қилмади. шошилиб хулоса қилиш керак эмас.

Бу жанжалдан мендан яхшироқ хабардор бўлсанглар керак. Жанжалли мавзуларда ягона ҳақ тараф бўлмайди, шунга ўзимни бу мавзулардан четда тутадиган бўлганман. Аммо Наргиза опани ...

Милицияга олиб кетилган блоггер адҳам олимовни қариндошлари 6 кундан бери топа олмаётгани хабар қилинди

Тошкентда қўлга олинган блоггер Адҳам Олимовнинг яқинлари 5 кундан бери у қаерда эканини аниқлай олмаяптилар. Бу ҳақда “Газета уз” нашри 3 сентябрь куни маълум қилди. Хабарда ...