Ўзбекистонликлар йўлда музлаб қолишига яна бир баҳя қолди

Ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолганлиги сабабли йўлда қолиб кетган. Бу ҳақда “Дарё” нашри «Sputnik»га таяниб ёзмоқда.

54 кишини Туркистон вилоятидан Екатеринбургга олиб ўтаётган транспорт воситаси техник носозлик сабабли жуда совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилаётган Петропавловск чегарасида тўхтаб қолган.

Батальон патруль полицияси бузилган автобусни кўрмаганида юпун кийинган одамлар музлаб қолиши мумкин эди. Полициячилар ҳайдовчига техник хизмат кўрсатиш устасини топишга ва эҳтиёт қисм сотиб олишга кўмак берган.

Йўловчилар автобусдаги носозлик бартараф этилгунга қадар вақтинча бошпанага жойлаштирилган.

Патруль хизмати тун-у кун автобус ёнида навбатчилик қилиб, унинг бус-бутун сақланишини назорат қилган. Эртаси куни таъмирланган автобус йўлида давом этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...

“саҳналаштирилган қабул” ёки бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири фарғона вилоятига нега келганди?

  Ишим шунақа. Доимо одамлар орасида юраман. Халқ гўё миқёси амал. Ким нима дейди, нима қилади... барчаси адолат тарозисида. Фарғонага “Тошконди азим”дан кўп ва хўп ...

Балиқчи туманида уйи бузилаётган аёллар очлик эълон қилди

Балиқчи туманидан уйи компенсациясиз бузилаётган аёллар кўчага очлик эълон қилиб чиқди. Уларнинг айтишига қараганда, туман ҳокимлиги бир йилдан бери бузилган уйлар учун ...