Самарқанд вилоятида 20 яшар фермер йигит уйи молхонасида осилган ҳолда топилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 28 январь куни 21 ёшли О.Н ўз уйи молхонасида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси хабар бермоқда.

Пахтачи туманининг Истиқбол маҳалласида фермерлик билан шуғулланиб келган йигитнинг нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.

Яқин қўшниларидан бирининг айтишича, воқеа 28 январь куни кечки пайт содир бўлиб, йигитнинг онаси молларга сув бергани молхонага кирганида, ўғлини қўй боғлайдиган арқон билан ёғоч тўсинга осилган ҳолда кўрган.

Суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, О.Н. нафас йўлларининг беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия натижасида ўлганлиги аниқланган.

Ўлим сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аммо марҳумнинг яқин қариндоши оилада бешта жон, бошқалар қатори зўрға кунини кўриб яшашини, йигитнинг руҳий муаммоси йўқлигини, бу ҳолатдан барча бирдек ҳайронлигини айтди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўз жонига қасд қилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон водопровод суви хавфли бўлган 187 та мамлакат қаторидан жой олди

Globehunters турагентлиги АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига таяниб, водопровод суви хавфсиз бўлмаган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда ...

Қозоғистоннинг “жибек жӯли” назорат-ӯтказиш пунктидаги тирбандлик.

Бугун якшанба, 04.03. 2018 йил соат 16-30 ларда Қозоғистондан Ӯзбекистонга ӯтиш учун навбатда турувчилар сони тахминан 2500 дан кӯп кишини ташкил этди. Йӯловчиларнинг катта ...

Халқаро меҳнат ташкилоти: ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатига чек қўйилди

Ўзбекистонда болалар меҳнатига чек қўйилди ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига нуқта қўйиш ниятидалар. Бунга Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертлари ишонч ҳосил ...