Осиё Кубоги шахсий совринларини қатарлик футболчилар қўлга киритишди 

Осиё Кубоги шахсий совринларини қатарлик футболчилар қўлга киритишди 

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги якунига етди. Финалда Қатар терма жамоаси Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпиони бўлди.

 

Мусобақа ғолиби сифатида қатарликлар 5 миллион долларга эга бўлишди. Финалчи Япония – 3 миллион, яримфиналчилар БАА ва Эрон 1 миллион, қолган терма жамоалар 200 минг доллар мукофот олишди.

Япония энг интизомли терма жамоа сифатида Фэйр-плей совринини қўлга киритди.

Шахсий совринларнинг барчаси қатарлик футболчиларга насиб қилди.

Мусобақанинг энг яхши тўпурари – Али Алмуъиз (Қатар, 9та гол).

Энг яхши футболчи – Али Алмуъиз (Қатар).

Энг яхши дарвозабон – Саъд Аш-Шиб (Қатар).

Трибуна.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Wba янгилаган рейтингида шаҳрам ғиёсов кўтарилди, шоҳжаҳон эргашев пастлади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик боксчиси Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) юқорилашга муваффақ бўлди, дея ...

«реал» погба учун 4 футболчисини таклиф қилади

«Реал» «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба учун тўрт нафар футболчисини бермоқчи. Бу ҳақда The Times нашри журналисти Дункан Каслс маълумот берган.  Унинг сўзларига ...

Эктор купер истеъфога чиқди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги мавжуд шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилишди. Бу ҳақда ...