Ўзбекистон туманида ўқитувчилар йўқ нарса учун қарздор қилинмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 49-мактаб бор. Ўқувчи кўп, таълим икки сменада берилади. Ўқитувчилар, мактаб ишчилари орасида узоқдан (дейлик, Қўқондан) қатнайдиганлари ҳам бор, деб ёзади телеграмдаги «Daryo—LIVE» канали.

Фото: «Дарё»

Ўтган дам олиш кунлари шу мактаб ходимлари билан боғлиқ бир ғалати иш бўлибди. Якшанба — бозор куни. Ўқитувчилар ҳам эл қатори бозорга тушиб, бозорлик қилиб, охирида мактабдан берилган пластик карточкани сотувчиларга тутқазса, пластик карточка ишламасмиш-да. Блок бўлиб қолган экан.

Бир эмас, икки эмас, ўнлаб ўқитувчилар пластик карточкани берган банкка бориб, «Нима бу аҳвол?», деб сўраса, банкдагилар Мажбурий ижро бюросини кўрсатиб юборибди: «Ўша ердан коммунал тўловлардан қарзингиз йўқлиги ҳақида справка олиб келинг, карточкангизни блокдан чиқариб берамиз», дейишибди.

Бечора ўқитувчилар базўр вақт топиб (улар ҳам одам — икки смена дарс беришдан ташқари оила, бола-чақасига ҳам қараши керак!), МИБга борса, у ердагилар: «Ичимлик сувидан қарзингиз бор, мана, «Сувоқава»дан қарздорлар рўйхати келган, қарзингизни ёпинг, маълумотнома берамиз, карточкангизни ишлатаверасиз», дебди.

«Қарзи бўлса, тўласин-да энди, нима тўполон?», дейишингиз мумкин. Муаммо шундаки, «ичимлик сувидан қарздор»лиги учун карточкаси блокланиб қолган аксарият ўқитувчи ва ходимлар яшайдиган жойларда ичимлик сувининг ўзи йўқ экан-да.

«Банкка бордим. Улар МИБга жўнатишди. МИБ ходимлари ичимлик сувидан 115 минг сўм қарзингиз бор экан, тўлаб келинг, дейишди. Биз яшайдиган Эски Яйпан маҳалласида ичимлик сувининг ўзи йўқ. Қандай қилиб йўқ сувга қарз бўлишим мумкин?» — дейди математика фани ўқитувчиси Ҳулкарой Маҳмудова.

«Янги ҳаёт қишлоғида яшайман. Қишлоғимизда ичимлик суви йўқ. Лекин сувдан 178 минг сўм қарз чиқариб, пластик картамни блоклаб қўйишибди», — дейди мактаб ходими Маъруфжон Сайдалиев.

«Ичимлик сувидан 118 минг сўм қарздорлик ҳисоблаб, пластик картамни блоклаб қўйишибди. Аслида бизда ичимлик суви йўқ. Қудуқ сувини тиндириб ичамиз. Сув бўлганда, албатта, пулини вақтида тўлар эдик», — дейди бошланғич синф ўқитувчиси Хуршида Йигиталиева.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон энг ифлос ҳавоси бўлган мамлакатлар қаторига кирди

«AirVisual» ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи халқаро ташкилот 2018 йилда энг ифлос ҳавога эга мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда. ...

Туркманистон твсида қонунан “секс ва зарарли одатлар” тақиқланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ТВ дастурларида ва фильмларда секс, зўравонлик ва зарарли одатларни намойиш қилинишини тақиқловчи қонунга имзо чекди. ...

“фуқаро” – бу ўзбекистон қашшоғи дегани

Мен 1992 йилдан 1996 йилгача Туркияда ўқиган "биринчи қалдирғоч"ларданман. 1994 йили янги паспортимни турк ўртоқларимга мақтаниб кўрсатганман. Шунда улар "фуқаро"ни эшитиб, ...