Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев қонидан допинг топилган

Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан допинг топилган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган йилги текширувлардан бирида Мелиқўзиевнинг допинг таҳлиллари ижобий натижа берган. Унинг бир муддат мусобақаларда иштирок эта олмаганига айнан шу допинг тест натижалари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ бу борада расмий манбаларда хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар саралаб олинадиган сўнгги Ўзбекистон чемпионатида ҳам иштирок этмаганди. Баъзи маълумотларга кўра, бунга унинг жароҳати сабаб қилиб кўрсатилган.

Ҳозирча Мелиқўзиевнинг қонидан қандай тақиқланган модда топилгани ва бу борада қандай санкциялар қўлланилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Айни вақтда Мелиқўзиев машғулотларда иштирок этмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда олимпия машъаласининг эстафетаси бошланди

Хитой пойтахтида қишки Олимпия машъаласининг эстафетаси бошланди. Машъала эстафетасини расмий равишда Давлат кенгашининг биринчи ўринбосари Хан Чжен очди. Маросим Пекин ...

Ўзбекистонлик боксчи бектемир мелиқўзиев қонидан допинг топилган

Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан допинг топилган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри ...

Эрон ёшлари cafa u19 чемпионатида ғолиб чиқишди

Тожикистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионати якунланди. Сўнгги турнинг ҳал қилувчи баҳсида Тожикистон ва Эрон ёшлари ...