«Лукойл» Ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтирди  

«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилда 33,5 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2017 йил билан таққослаганда 16 фоизга кўп. Бу ҳақда компания сайтига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда.

2018 йилнинг тўртинчи чорагида 8,9 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинди, бу 2018 йилнинг учинчи чорагидаги даражадан 5%га кўпдир.

Газ қазиб олиш оширилганининг асосий омили Ўзбекистонда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ривожланганидир. Газга тайёргарлик бўйича янги қувватлар ишга туширилгани натижасида 2018 йилда Қандим ва Ҳисор лойиҳалари бўйича газ қазиб олиш ҳажми 13,4 миллиард куб метрга етди (гуруҳ улушида), бу 2017 йилга нисбатан 67%га кўп.

Кузда «Лукойл» Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг компания молиявий натижаларига таъсири ҳақида маълум қилганди. Ўшанда 2018 йилнинг тўққиз ойи мобайнида реализациядан даромадлар 40,2 фоизга ўсди ва 5,9 триллион рублни ташкил этди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда isuzu​ ва ravon​ моделлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда (аудио)

2018 йилдан бошлаб Қирғизистондаги 4та шаҳарда Ravon автомобиллари ва Isuzu автобуси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Заводлар Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш ва Қора-Болта ...

Муваффақиятнинг 5 омили

  Нима сабабдан айрим мамлакатлар ривожланиб боряпти, айримлари эса турғунлик давридан чиқиб кетолмаяпти? Нега айрим компаниялар бизнесда муваффақиятга эришяптию, ...

Ўзбекистон қозоғистондан 3,2 тонна кумуш сотиб олди

2018 йил январь-сентябрь ойларида Қозоғистон 339,5 миллион долларлик 2,4 минг тонна кумушни экспорт қилди. Бу ҳақда Кун.уз нашри  LSга асосланиб хабар бермоқда. Фото:Gulf ...