Ўзбекистон картошкани Покистондан ҳарид қилмоқда

Картошка ҳарид қилиш бўйича Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида битимга расмий турда имзо қўйилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбалар маълум қилмоқда.

Иллюстратив фото

Ўзбекистон томонининг айтишларича, ҳозирда ўзбек тадбиркорлари картошкани Покистондан ҳарид қилишмоқда.

Қирғизистон картошкани бизга экпорт қилиш истагини билдирган. Бироқ қирғиз картошкаси қиммат бўлгани боис тадбиркорларимиз Покистондан арзонроқ картошкани олиб келишмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон бозорларида картошка етарли миқдорда ”, — деб маълумот берди Ўзбекистондаги манбалар.

Бунгача Қирғизистон ҳукуматининг Иссиқ-Кўл вилоятидаги ваколатхонасининг ҳудудларни ривожлантириш бўлимининг раиси

Максат Мусаев вилоятда 150 минг тонна картошка сотилмаётганини маълум қилган.

Ўтган йили Қирғизистон ҳукуматининг экспорт ҳақидаги ваъдасига ишониб, қирғизистонлик деҳқонлар картошкани кўп экиб олган. Шунинг учун улар ҳукуматдан норози бўлишмоқда ва меҳнати оқланмай қолганини айтишмоқда. Деҳқонларнинг айтишича ўтган йили картошканинг килограммининг улгурча нархи 16 сомни (1919.23 сўм) ташкил қилса, жорий йилда 4,5 сом (539.78 сўм) бўлмоқда.

Мирзоулуғбек Каримов

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...

Қозоғистоннинг ташқи қарзи эълон қилинди

Миллий банки Қозоғистоннинг ҳозирги кундаги ташқи қарзи миқдорини эълон қилди, дея хабар беради ҚазАқпарат мухбири. (more…)

Жаҳон банки қамчиқ довони учун 200 миллион доллар ажратади

Жаҳон банки (ЖБ) «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига 200 миллион доллар миқдорида кредит беради. «Новый век»нинг банк маълумотларига асосланиб (pdf) хабар беришича, ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400