«Ҳайратланарли даражада бир хил ўхшашликлар»

Бу мамлакатда

▫️аҳоли сони тахминан 32 миллион атрофида;
▫️оилаларнинг 90 фоизи қашшоқлик ёқасида кун кечиради;
▫️цемент, пўлат, агросаноат каби бутун бошли тармоқлар давлат ихтиёрига ўтказилган;
▫️саноат ишлаб чиқаришини издан чиқарган нарх назорати жорий этилган;
▫️сўнгги йилларда салкам уч миллион одам мамлакатни тарк этган. Шунчаки «қариндошларини кўриб келиш» мақсадида чегарани кесиб ўтмаган, балки мамлакатни чинакамига тарк этган;
▫️2002—2012 йилларда давлат 1168 та корхона ва фермер хўжалигини мусодара қилган/эгаллаб олган;
▫️коррупция авж олган ва у жаҳоннинг энг коррупциялашган 20 мамлакатидан бири ҳисобланади…

«Бу — Венесуэла! Сиз қайси мамлакатни тасаввур қилдингиз? Ҳайратланарли даражада бир хил ўхшашликлар, шундай эмасми?», —деб ёзади иқтисодиётчи, Гарвард университети илмий тадқиқотчиси Ботир Қобилов. У бир вақтлар Лотин Америкасидаги энг бадавлат ҳисобланган Венесуэла қандай қилиб бугунги аҳволга тушиб қолгани ҳақида шундай дейди:

«Жаҳондаги энг йирик тасдиқланган нефть захирасига эгалик қилишни тақдирнинг марҳамати деб қабул қилиш мумкин эди; Венесуэла эса ҳисобсиз табиий ресурсларни тавқи ланъатга айлантирди. Табиий ресурсларнинг (ёки Менделеев даврий жадвалидаги барча элементларнинг) мавжудлиги халқни автоматик тарзда бой қилиб қўймаслигининг яна бир далили.

Давлат компанияларидаги самарасиз бошқарув, коррупция, самарасиз давлат инвестициялари ва иқтисодиётни диверсификация қилишни истамаслик Венесуэладаги инқирознинг ҳал қилувчи омиллари саналади. Нефть нархи тушиб кетганида эса пул босиш машиналари давлат молияси учун нефтдан келадиган даромад ўрнини қоплайдиган воситага айлантирилди, оқибатда гиперинфляция юз берди.

Венесуэланинг ташқи сиёсий ишлари ва санкциялар жорий инқирозда иккинчи даражали аҳамиятга эга, холос», — деб ёзади Ботир Қобилов. «Венесуэла дарси» ҳақида бошқа бир таниқли иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимов ҳам бир эмас, бир неча бор  қизиқарли ёзган.

 

Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркистон вилоятида ўзбекистон фуқаросини автобус уриб кетди

«Туркистон—Чимкент» трассасининг Қозоғистоннинг Туркистон вилоятининг Епкенди посёлкасидан ўтган қисмида 23 августга ўтар кечаси Ўзбекистон фуқароси Э.А.ни автобус уриб ...

Қирғизистонда телефонда мулоқот қилган йигитни чақмоқ уриб вафот этди

Фото:wize.life Жалолобод вилоятининг Аҳси тумани далага чақмоқ уриб, бир инсон ҳалок бўлди. Ушбу маълумотни SUPER.KG сайтига Аҳси тумани Жани-Жол қишлоқ кенгашининг депутати ...

Доллар ва сўмнинг фарқи ёҳуд ақлга сиғмайдиган рақамлар

2017 йил августида оиламизда қувончли воқеа рўй берди. Бир қизим олий ўқув юрти талабаси бўлди. Бу қувончли воқеа, иннанкейин контракт пули муаммоси югира-югирлари билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400