Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» раҳбари бўлди

Одил Шукурович Темиров “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм канали.

Одил Темиров

Қайд этилишича, ушбу лавозимда фаолият юритган Абдуҳошим Абдуллаев пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимдан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги қарори билан А.Абдуллаев “Ўзкимёсаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланганди.

О.Темиров эса шу кунга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти — Ўзбекистон Республикаси кимё корхоналарини бирлаштирувчи ягона комил корпоратив тизим.

Жамият кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш, инновацион ва маркетинг дастурларини тузади ва амалга оширади, ҳамда шулар орқали ҳам кимё соҳасининг барқарор ривожланиши учун шароит яратади. Унинг таркибига 14 саноат корхоналари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институтлари киради.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Консерваланган “тошкент палови” сотувга чиқди

Ўзбекистон супермаркетларида шу ой бошидан консерваланган “Тошкент палови” сотувга чиқарилди. Консерваланган паловнинг 670 грамлиги 22770 сўм, 335 грамлик банкада чиқарилгани ...

Роберт мугабега истеъфо учун сўнгги муддат берилди

Зимбабве президенти Роберт Мугабе 20 ноябрь куни мамлакатдаги ҳукмрон ЗАНУ-ПФ партияси раҳбари лавозимидан озод қилинди, унинг ўрнига собиқ вице-президент Эммерсон Мнангагва ...

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимовнинг аҳволи оғир

  Қўқондаги съёмка вақтида Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тоби қочган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, шошилинч равишда Тошкентдаги Республика ...