Арманистонда иқтисодий инқилоб бошланди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг маълум қилишича, янги ҳукумат дастури амалга оширилиши мамлакатда иқтисодий инқилобни бошлаб беради. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Кун.уз”  хабар қилмоқда.

Пашиняннинг билдиришича, янги иқтисодий дастур Арманистондаги «бахмал инқилоби»ни давом эттиради. Унинг асосий вазифаси – фуқаролар учун имкониятлар яратиш ва уларни ушбу имкониятлардан фойдаланишга рағбатлантириш. «Бизнинг концептуал ёндашувимиз учун шу нарса ўта муҳим аҳамиятга эгаки, биз иқтисодий инқилоб концепциясини эълон қилдик», – деди у.

14 январь куни Никол Пашинян яна Арманистон бош вазири бўлди. Унинг тайинланиши мамлакат президенти Армен Саркисян томонидан тасдиқланди. Пашиняннинг номзодини «Менинг қадамим» фракцияси (Миллий йиғилишда 132 ўриндан 88таси) илгари сурди.

Арманистон Миллий мажлисига навбатдан ташқари сайловлар 2018 йилнинг 9 декабрь куни бўлиб ўтди. Уларда етакчиси Никол Пашинян бўлган «Менинг қадамим» иттифоқи (70,43 фоиз овоз) ғалаба қозонди. Шунингдек, сайловлар якунлари бўйича парламентга «Фаровон Арманистон» партияси (8,26 фоиз овоз ва парламентдаги 26 ўрин) ҳамда «Маърифатли Арманистон» (6,37 фоиз овоз ва 18 ўрин) кирди.

Никол Пашинян 2018 йил 8 майдан 16 октябргача Арманистон бош вазири лавозимида ишлади. Истеъфога чиқиб, у буни Миллий мажлиснинг тарқатиб юборилиши ва навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказиш учун қилаётганини билдирди. Шу билан бирга, 16 октябрдан 14 январгача у республика бош вазири вазифасини вақтинчалик бажарди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳнат кодексини 100-моддаси 2-қисми 7-банди ўзбекистон фуқаросини меҳнат қилиш ҳуқуқини бузмоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, 1992 йил 8-декабрда Конституция қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига кўра, Ҳар бир ...

Қирғизистонда ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўпаймоқда

Қирғизистонда Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўпаймоқда, бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот давлат идораларида ҳозирча йўқ. (more…)

Мексикада автобус жарликда қулаб тушди

Мексикада муҳожирларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради, натижада олти муҳожир ҳалок бўлди, 15 нафари жароҳатланди. Мексика матбуотига кўра, автобус Сан-Луис-Потоси ...