Ҳиндистонда полициячилар рогатка билан қуроллантирилдилар

Тож-Маҳал ҳудудида хизмат қилувчи ҳинд полициячилари сайёҳларни маймунлардан ҳимоя қилиш учун антиқа қурол – рогаткалар олдилар. Бу ҳақда хорижий ахборот ваоситаларига таяниб “Кун.уз” сайти ёзмоқда.

Шу билан бирга сайёҳларга мунтазам ҳужум қилувчи маймунларни қиришга Ҳиндистон қонунлари йўл қўймайди. Шу сабабли полициячиларга хира маймунларни ҳайдаш учун рогаткаларни қўллашга рухсат берилган.

Полиция маълумотларига кўра, Аграда 10 мингга яқин маймун бор бўлиб, бевосита Тож-Маҳал атрофида 500-700 маймун яшайди. Маймунлар тажовузкор бўлишига қисман сайёҳларнинг ўзи ҳам айбдор: улар маймунлар билан ўйнашишади, уларга егулик бериб, у тугаганда эса маймунларни ҳайдашга тушишади.

Ҳиндистонда ҳар ой маймунларнинг одамларга камида икки марта ҳужум қилгани қайд этилади. 2018 йил майида Тож-Маҳал яқинида икки франциялик сайёҳ макакалар қурбонига айланган. Кейинроқ маймунлар тишлашидан британиялик сайёҳга кучли зарар етган. Ноябрда эса маймун маҳаллий аёлнинг қўлидан эмизикли чақалоқни юлиб олиб, у билан бирга қочиб, уйлардан бирининг томида ташлаб кетган. Чақалоқ олинган жароҳатлардан вафот этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бишкекда “z” белгисини ёзиб олган автомобиллар жаримага тортилмоқда

Бишкекда машинасига "Z" белгисини қўйган ҳайдовчилар жаримага тортилиб,  белги олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Бишкек милициясининг патрул хизмати матбуот котиби Байгази Айткул ...

Чет эл банкларининг ўзбекистон бозорига кириб келиши оддий одамларга нима беради?

Аввалроқ Қозоғистон “Halyk Bank”ининг Ўзбекистонда очилиши кутилаётган шўъбаси Tenge Bank номи билан фаолият кўрсатиши ҳақида хабар берган эдик. Хўш, чет эл банкларининг ...

1990 йилдан 2017 йилгача ўрта осиёнинг қанча фуқароси бошқа давлатларга кўчиб кетган?

Pew Research Center тадқиқот маркази бутун дунё бўйича 1990 йилдан 2017 йилгача аҳоли миграциясини таҳлил қилди. Таҳлилдан маълум бўлишича, Ўрта Осиё аҳолиси ўтган йиллар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400