Суд котибаси нега ишдан ҳайдалди?

(Ёхуд мурдани суд қилиб ҳукм чиқарган судъя қаерда)

Ҳаётда ҳаммма нарса ўткинчи, амал ва бойлик келиб кетувчи нарса , ИНСОНДАН фақат яхшилик ва яхши номгина қолади. Айнан шу боисдан ҳам Инсон ҳаётда яшар экан, одатда бутун вужуди, қалби билан ўзидан яхши ном қолдиришга интилади. Бунинг учун инсон тиним билмай ўқийди, ишлайди, изланади энг муҳими турли чиғириқларидан ўтади, турмушнинг ҳар хил аччиқ сабоқларидан хулоса чиқаради. Бироқ баъзан шундай бўладики, қуруқ туҳмат сабаб ёки ҳақиқат излаб кимнингдир қаҳрига учраб мисқоллаб йиққан обрў эътиборингдан айиришга, юзингга қора чаплаб ўзингни бадном қилишга уринишларга дуч келишдан ҳеч ким суғурталанмаган экан.

Яқинда таҳририятимизга ҳаётнинг ана шундай зарбаларига учраган бир аёл мурожаат қилди. 28 йил давомида Хоразм вилоятининг Боғот туманида суд органларида суд мажлиси котибаси ва девонхона мудири лавозимларида ишлаган, нафақага чиқишига 6 ой қолганида эса тўқима айбловлар билан ишдан бўшатилади. Ноҳақларга чидолмасдан адолатни тиклаш учун бутун бошли тизимга қарши кураша бошлаган бир пайтда республикамизнинг баобрў марказий нашрларидан бири бу аёлнинг шаънига туҳматлардан иборат каттагина мақола эълон қилади. Бу билан турли инстанцияларга юборган шикоятларини ўрганиш чоғида энди унга ушбу мақолани кўрсатиб, овозини ўчириб тилини тийиб юришга, бўлмаса бундан нафақат ўзи, балки яқинлари ҳам жабр кўришига шаъма қиладилар.

Мақолани қунт билан ўқисак, муаллиф кимнингдир буюртмаси билан фақат А. А ни қоралаш мақсадида ёзилганини англаш қийин эмас. Биринчидан мақолада А. А дан шикоят қилаётган М. А. аслида турли идораларга унинг устидан туҳматдан иборат ёзган аризалари (ариза нусхалари мавжуд) учун туҳмат қилишда айбланиб, Ҳазорасп туман суди томонидан жавобгарликка тортилган. Иккинчидан, Бу йигит отамдан қолган дея даъво қилиб, ўз туғишган акаси билан салкам 5 йилдан буён судлашаётган уй отасидан қолган эмас, аслида ноқонуний қурилма эканлигини мақола муаллифи негадир айтишни “унутади”. Отам васият қилган деган мулк эса аслида ноқонуний қурилиш эканлигига Олий Суднинг ўз ажримида баҳо берган , Лекин буни муаллифга қизиғи йўқ, негаки мақсад А.А бадном қилиш. Боз устига А. А ни қоралашга шу қадар берилиб кетадики, бунинг учун беш йил олдин бу аёл гувоҳ сифатида иштирок этган жиноят ишида уни айбдор қилиб кўрсатишни жуда жуда ҳоҳлайди. Бироқ терговчининг гумондор тариқасида ишга жалб қилиш ҳақидаги қарори бўлмасдан туриб, бировни гумондор деб топиш, суд ҳукми бўлмагунча айбдор деб ҳисоблаш ёки шаъма қилиш журналистик этика қоидаларини бузилиши эканлиги муаллифга аҳамияти йўқ. Шунинг учун у жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судидаги мутасаддилари томонидан ташкиллаштирилган Р.Сапаеванинг аризаси асосида хизмат текшируви ўтказиб, А.А ни бўшатилишига сабаб бўлгани ҳақида батафсил тўхталишни истамайди. Боз устига ушбу муҳбир даслаб 2016 йилнинг августида, охирги марта 2017 йил январида келган бўлсада, мақола эса анча кейин ишдан ноҳақ бўшатилгани хусусида А.А. тинмай юқори ташкилотларга ариза ёза бошлаганидан кейин аниқроғи 2017 йил 15 июлда эълон қилиниши кишида шубҳа уйғотади.

 

Ушбу ҳолатга А. А. нинг ўзи шундай изоҳ беради:

– Халқимизга азалдан аёл кишини кадрлаш, асраб авайлаш хислатлардан бири. . Шу боисдан ҳам одатда бирон Эркак киши аёл киши билан тортишиб қолса, гарча ҳақ бўлсада, аёл киши билан тортишиб юришни ўзига эп кўрмайди. Мен билан боғлиқ ҳолатда эса туманимизга жиноят ишлари билан суди раиси лавозимига Эрпўлат Бердиев келганидан кейин туманимиз судида бўлаётган адолатсизлик, бефарқлик ва турли ноҳақликлар урчиб кетаётганига чидай олмай юқори ташкилотларга оғзаки ва ёзма мурожаатлар қилганимдан кейин мен вилоят суд тизимида ички гап сўзни ташқарига чиқарганим учун Вилоят суди раиси учун ҳам исталмаган шахсга айландим қолдим. Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди раиси учун инсон тақдирини ҳал қиладиган суд жараёни шу қадар ўйинчоққа айланиб қолгандики, охир оқибат бу Судъя жаноблари Вафот этган одамни сўроқ қилиб, унга ҳукм чиқаришгача бориб етди. Бироқ шу ҳолатда ҳам Вилоят суди раиси Э. Бердиевга нисбатан чора кўришни ўзига эп кўрмади. Натижада Ҳозирги кунда бу “адолатпеша” СУДЪЯ ХЎЖАЙЛИ ТУМАН МАЪМУРИЙ СУДИ РАИСИ ЛОВОЗИМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА! Хоразмчасига айтадиган бўлсак, оқ мойдан олиб, сариёғ билан сийланди. Ажаб эмас, навбатдаги “каҳрамонлиги”дан сўнг Э. БЕРДИЕВ зора бирон бир вилоят судларидан бирига раҳбарлик лавозимларига тавсия қилинса ҳам ажабланмайман. Ахир бу судъяни кирдикорларини яшириш учун нақ вилоят судининг раиси мендай арзимаган туман суди мажлис котибасига шахсан телефон қилиб, ўзимни йиғиштириб олмасам шармандаларча ишдан ҳайдашини айтишгача бориб етишига қараганда, бу жаноб учун ҳам инсон манфаатлдари ва адолат тамойиллиари эмас, идоравий ва шахсий муносабатлар устиворлигини яққол кўрсатади Сохта, туҳматларга асосланган, раис уюштирган ариза ва айбловлар баҳонасида мени аслидан шу вактгача кадар ишламаган, менга келганда эса фаолият кўрсатган касаба қўмита розилиги олинди. Энг кизиги, касаба қўмитанинг 3 кишидан иборат булган аьзосидан биттаси ўзининг умуман касаба қўмитага сайланганлигини қўмита йиғилиши бўлган кунгача билмаганлигини билдиради. Тан олишим керак, жиноят ишлари бўйича вилоят судининг раиси айтган сўзининг устидан чиқди. Менинг устимдан шахсан ўзи ариза уюштириб, сохта ва тасдиқланмаган айблар билан мени ишдан ноқонуний бўшатишга эришди. Менга нисбатан хизмат текшируви ўтказилишига ва ишдан бўшатилишимга сабаб бўлган ариза муаллифи Р. Сапаевадан ўз мақсадлари йўлида фойдаландилар.

Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида биз А.А устидан ариза билан мурожаат қилган Р. Сапаевани топиб, бу хусусида бизга тушунтириш беришини сўрадик.

-Мен бир кишига қарз берган эдим. Туман судининг ярашув ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, вилоят судига кассация ариза бердим. Иш кассацияда кўрилган куни, суд мажлиси тугагач, мени судъя Полвонов вилоят суди раиси билан учраштиришди. Раис ва яна бир судья менга Боғот туман суди котибаси А.А. устидан шикоят ариза ёзсам, менга судланувчи томонидан етказилган зарарнинг қолган қисмини тўлиқ ундириб беришга ваъда бердилар. Мен дастлаб рози бўлмадим, аммо ўз пулларимни тезроқ олиш истаги мени бу таклифга рози бўлишга мажбур қилди. Мен улар айтганидай қилиб ариза ёздим. Туман судининг ажрими бекор қилинди. Бироқ пулимни ундириш ҳақида эслатсам улар очиқдан очиқ мени масхара қилишгача етиб боришди. Мен хато қилганимни, бир одамнинг устига ноҳақ мазғава тўкканимни анлаб етдим. Мен адашганлигимни айтиб, 11.01.2018 йил куни кайта ариза билан вилоят судига мурожаат қилдим, қўмита мажлиси бўлган куни эса вилоят судига ҳақиқатни айтиш учун бордим, лекин мени энди вилоят суди раиси олдига киритиш нарида турсин суд биносига ҳам киритишмади. Мен эса судларнинг бу ўйинлари натижасида зарарнинг қолган қисмини ола билмасдан халигича сарсон саргардонман. Мен ҳаётда кўп қийинчилик кўрганман, эзилганман, адашганман, лекин нима учун бу судъялар менга сен нотўғри сўқмоқда юрибсан, мана бу текис асфальт йўлга чиқ, деб менга тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, мендан фойдаланиб, ўз ходимини беобрў қилдилар. Уларнинг ҳам бола чақаси бордир, худодан қўрқмайдиларми? (Р. Сапаеванинг ўз қўли билан ёзган тушунтириш хати мавжуд!)

– Мен ҳозир нафақадаман, бироқ менинг қонуний ҳуқуқларим поймол қилингани, ғурурим топталгани, шунча йиллик мехнатим инобатга олинмасдан, менга нисбатан турли тазйиқлар қилганликлари учун 2017 йил 10 январдан буён адолат истаб юқори ташкилот ва органларига ёзган хатларим холисона ўрганилмасдан, қаерга ёзишимдан қатъий назар айланиб яна Хоразм вилоят жиноят ишлари бўйича суди раисининг қўлига келиб тушаяпди. Мен фақат адолатни тикланишини истайман. Оддий котиба устидан ўзлари уюштирган аризага таяниб, чора кўрганлиги ошкор бўлишидан қўрқиб, ёпиғлиқ қозонни ёпиғлигича қолдиришга ҳаракат қилмоқдалар. Айбим бўлса жазолашсин, жиноятим бўлса қамашсин. Мени ишга тиклашларини сўраётганим йўқ мен фақат адолатни тикланишини, ҳақиқатни юзага чиқишини истайман халос!

Қонун устуворлигини таьминлаш, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таьминлаш суд фаолиятининг бош мақсади ва вазифаси, бироқ А. А. нинг аризасини на фуқаролик суди, на маъмурий суд қабул қилмаяпди. Мамлакатимизда эса Президентимиз бошчилигида қонун устиворлигини таъминлаш, адолатни карор топтириш, инсонларнинг топталган, поймол этилган ҳуқуқларини тиклаш борасида катта ўзгаришлар бўлаяпди. Умид қиламизки бундай ўзгаришлар Хоразм вилоятига ҳам келади, бир муштипар аёлнинг дардини тинглаб, унинг топталган ҳуқуқларини тикланишига ёрдам беришга қодир мард ёшулли топилиб қолар.

Биз ким ҳақ ким ноҳақ хулоса чиқариш ниятимиз йўқ. Фақат А. А. нинг шикоят ва аризалари келтирилаётган иддаоларини тегишли органлар томонидан батафсил ўрганиб чиқилишига ва адолат тикланишига умид қиламиз.

Одил УСМОН, Хоразм вилояти

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ўғирлида айбланиб ҳибсга олинди

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The ...

Бош прокуратура 400 минг доллар пора билан ушланган бахтиёр абдусаматов иши ҳақида маълумот берди

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йил сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги пора билан қўлга олинганди. Баъзи ахборот манбаларида тарқалган хабарга ...

Москвада ичида ўзбекистонлик аёлнинг жасади бўлган жомадон топилди

Москванинг Люблино туманида 31 август куни (баъзи манбаларда 1 сентябрь дейиляпти бир шубҳали жомадон аниқланган. Жомадонни очишса, ичидан бир ёш қизнинг жасади чиққан; ...