Бишкекда «Тўй учун қарз олма!» номли акция бўлиб ўтди

Бишкек шаҳрида 11-февралга ўтар кечаси фаоллар қарз олиб тўй ўтказишга қарши акция ўтказишди. Унда шаҳарнинг ҳар бир ҳудудига, асосан банкларнинг кириш қисмига «Тўйга қарз олма!» деб ёзиб кетишди.

– Биз банкларнинг фаолиятига қарши эмасмиз.  Банкга келганлар бизнинг мурожаатни кўрсин деган мақсадда қилдик. Ҳозир одамлар тадбиркорлик учун эмас, ҳар қандай маросимларни ўтказишга қарз олишгани  бизни ҳавотирга солмоқда. Сўнгра қарзга ботиб, қарзни тўлаш учун четда ишлашмоқда, – деб ёзишди ташаббускорлар.

Фаоллар уларнинг тўйга, дафн маросимига насия олган ака-опалари беш йилдан буён қарзини тўлаша олмаётганини билдиришган.

Қирғизистонда микрокредит олганларнинг сони бир йилда юз минг кишига ортган. Миллий статистика комитетининг маълумотида, 2017-йилнинг январь-июнь ойларида 133 874 одам насия олса, 2018-йилнинг ярим йиллигида уларнинг сони 220 481 одамга етган.

Шу кунгача Статистика комитети қирғизистонликлар тўй маросимларини ўтказиш учун ҳар йили 2 млрд. доллардан ошиқ пул сарфлашини маълум қилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида 3 нафар эркак 600 кг. кўмир ўғирлади

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 2 февраль куни 18:00ларда "Бекобод" маҳалласида яшовчи уч нафар эркак ўзаро тил бириктириб, “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Апартак” кўмир ...

«фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилади

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Фуқаролар ...

Шуҳрат ғаниев шифохонадан яктак кийган беморни ҳайдаб юборди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат ...