«Қўйлиқ» бозори қачон тартибли бўлади?

Пойтахтимизнинг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳамда «Қўйлиқ-1» массиви бекати ўртасидаги бир-бирига ўтиш йўлакларида маҳсулотлар ёйиб ташланган. Бу ерда сотувчи ва хари­дорлар учун ҳеч қандай шароит йўқ, деб ёзада “Маҳалладош” газетаси.

 

Фото: Mahalladosh

Сотувчилар ва ўз маҳсулотини олиб чиққан деҳқонлар йўлакларни ўзбошимчалик билан савдо нуқтасига айлантириб, йўловчилар ҳа­ракатланишига ноқулайлик туғдирмоқда. Бу ердаги санитария ҳолати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Сотувчиларнинг айтишича, улар­нинг бозор ҳудудида савдо қилиши учун зарур шароит яратилмаган. Бозор ва савдо комплек­сининг даромади ошиши, янада ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилган бир пайтда бу борадаги ишларга эътиборсизлик билан қа­ралаётганини қандай изоҳлаш мумкин.

Ўйлаймизки, мутасадди ташкилот масъул­лари бу вазиятга ойдинлик киритиб, ижобий ечим топишади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда пиёдалар ўтувчи йўлакда телефон “титкилаганлар” жарима тўлашмоқда

Хитойда пиёдалар ўтувчи йўлакларда ўз телефонини “титкилаганлар” жарима тўлашади. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда. ...

Табаррук устозим носир фозиловдан айрилдим

Носир Фозилов. Бу номни тилга олишингиз билан кўз ўнгингизда ўзбек ва қозоқ адабиёти гавдаланади. Носир ака ана шу икки қардош халқни бир-бири билан яқинлаштиришда баракали ...

Фермер хўжалигининг ерини ҳоким олиб қўйишга ҳақлими?

Ўтган йиллар давомида халқимиз онгида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик деган тушунчалар шаклланди. Бу эса Конституциямизнинг 36-моддасидаги “Ҳар бир шахс ...