Ихтиёр Абдуллаев саломатлиги туфайли Давлат хавфсизлик хизмати раислигидан озод этилди, деб хабар бермоқда Телеграмдаги “davletovuz” канали.
Маълумот учун, Ихтиёр Абдуллаев 2015 йил 20 апрелдан республика Бош прокурори лавозимида, 2018 йил январь ойидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Унинг ўрнига генерал-лейтенант, собиқ мудофаа вазири Абдусалом Азизов тайинланди.
Маълумот ўрнида, Абдусалом Азизов 2015 йилнинг сентябрь ойидан буён мудофаа вазири лавозимида фаолият юритаётган эди.
Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири этиб тайинланди. У 2018 йилнинг февралидан буён Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётганди.