Дутерте Филиппин номини Махарлика Республикаси деб ўзгартиришни таклиф қилди

Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакат номини “Махарлика Республикаси” деб аташни таклиф қилди. Бу ҳақда Manila Bulletin газетасига таяниб «Кун.уз» ёзмоқда.

У Испаниянинг Филиппин маданиятига таъсирини танқид қилди ва собиқ президент Фердинанд Маркоснинг мамлакатни “испанча” аташдан воз кечиш ғоясини эслатди.

“Мамлакатимиз номини саёҳати учун испан қироли Филипп пул тўлаган Магеллан ўйлаб топган. Шунинг учун у аҳмоқ мамлакатимизни Филиппин деб номлаган. Буни қачондир ўзгартирамиз”, — деди Дутерте.

Дутерте Маркоснинг таклифини қўллаб-қувватларкан, “махарлика” сўзи малай тилида “тинчлик ва хотиржамлик” маъносини билдиришини қайд этди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Каттақўрғонда сохта мибчилар пайдо бўлди

Зарафшон газетасининг ёзишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида икки шоввоз - газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли туманлараро 4-сон газ таъминоти участкаси ...

Ақш украинага мудофаа учун 600 миллион доллар ёрдам берди

АҚШ президенти Жо Байден айтишича, АҚШнинг Украинага мудофаа учун берган ёрдами 600 миллион долларга баҳоланади. Бу ҳақда у матбуот анжуманида маълум қилди. “Биз Украинага ...

Тошкентдаги турар-жой биносида 4та хонадон балкони ўпирилиб тушди

Бугун, 17 январь куни тахминан соат 18:40да Учтепа туманининг 23 даҳасида 20 сонли уйда 4та хонадон балкони ўпирилиб тушган. ИИББ хабарига кўра, балконлар 5 ва 2 қаватлар ...