Ўзбекистонда 1 мартдан телефон қўнғироқларининг нархи қимматлашади

«Ўзбектелеком» АК 1 мартдан телекоммуникация универсал хизматлари тарифлари ўзгариши ҳақида маълум қилади.

Иллюстратив фото

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ шаҳар ва қишлоқ телефон тармоғи абонентлари асосий телефон аппаратидан фойдаланганлиги учун абонент тўлови миқдори оширилди. Шаҳар аҳолиси учун абонент тўлови – 5 800 сўм,  қишлоқ телефон тармоғида – 2 600 сўмни ташкил қилади.

Шу қаторда, телефон алоқаси хизмати учун абонент тўлови ва вақтбай тўлов тизими учун ҳисоб-китоб тизими соддалаштирилди ва кечки вақт ҳамда дам олиш (шанба, якшанба, байрам) кунлари маҳаллий ва шаҳарлараро телефон тармоқларига амалга ошириладиган қўнғироқлар учун пасайтирилган коэффициентлар бекор қилинди.

Ўзгартирилган тарифлар ҳақида янда тўлиқ маълумот бу ерда.

Бундан ташқари, хонадонлар телефони ва меҳмонхоналарда истиқомат қилувчи фуқаролар учун ўрнатилган телефонлардан кредитга тақдим этиладиган сўзлашувларда ҳар бир сўзлашув учун устама миқдоридаги тўлов ҳақи бекор қилинди.

Бошқа универсал хизматлар тарифлари олдинги ҳолида сақланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 10 сентабрдан тўққиз хонали рақамлаш тизимига ўтиш ва «шаҳарлараро телефон алоқаси» хизматларини соддалаштириш муносабати билан маҳаллий ва шаҳарлараро алоқа хизматлари учун масофага боғлиқ бўлмаган ҳолда ўрнатилган лимитда ойига 180 дақиқадан ортиқ сўзлашувнинг ҳар бир тўлиқ ёки нотўлиқ дақиқаси учун 12 сўм миқдорида ягона тариф белгиланган.

Илгари «шаҳарлараро телефон алоқаси» учун тарифлар масофага боғлиқ ҳолда сўзлашувнинг ҳар бир тўлиқ ёки нотўлиқ дақиқаси учун 40-90 сўм оралиғидаги нарх билан белгиланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пензада ўз ватандошини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Ўз ҳамкасби ва ҳамюртини иш юзасидан юзага келган можаро оқибатида ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Пензада 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  Sputnik Тергов ...

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига ...

Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин

Бугун, 3 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда. Қайд этилишича,  йиғилиш ...