Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тақиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Дастурга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 166-бандида назарда тутилган.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш масаласининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бу борада тарғибот ишларини амалга ошириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар – Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати – 2019 йил 1 июль, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати – 2019 йил 1 август.

Манба:Кун.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ўзбекистон ва тожикистон фуқаролари яна бир фожиадан қутқарилди

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тушган иккита автобус Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги трассада тўхтаб қолди. (more…)

Ўзбекистондаги энг паст кўрсаткичли мактабларнинг ярми самарқандда

Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ўз ишини Самарқанддан бошлади. Вилоят ҳокимлигидаги йиғилишда халқ таълими вазири ...

Ангренда поезд релсдан чиқиб кетиб “дамас”ни босиб қолди

2019 йил 10 сентябрь Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 кмнинг “Облиқ” темир йўл станциясидан ...