Тўрт болали она даромад солиғидан озод этилади, етти ўринли машина эса сувтекинга берилади

Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўтган якшанба (10 февраль) куни мамлакатда туғилишлар сонини ошириш учун рағбатлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Бу кўп болали оилалар учун имтиёзли солиқлар, субсиялар ва кредитларни ўз ичига олган жиддий қадам.

Фото:Спільне

Орбаннинг назарида Венгрияга хориждан кириб келаётган муҳожирлар оқими йўлига қўйиладиган ягона тўсиқ ва нажот бу — мамлакатда туғилишлар сонини кескин оширишдир.

Орбан қандай қилиб туғилишни кўпайтирмоқчи?

Унинг чора-тадбирлар дастурига кўз югуртирамиз:

  • Камида тўртта фарзандни туғиб, тарбиялаётган аёллар бир умрга даромад солиғидан озод этилади.
  • 40 ёшгача бўлган ва биринчи марта никоҳдан ўтаётган аёлларга 31 500 еврогача кам фоизли кредитлар берилади. Эътибор беринг:мана шу олинган қарзнинг учдан бир қисми аёл иккинчи фарзандини туғиши билан бекор қилинади, агарда у тўртинчи марта она бўлса — олган кредитидан батамом қутулади!
  • Икки ва ундан ортиқ болали оилаларга уй-жой сотиб олишда кўмаклашувчи кредит дастури кенгайтирилади.
  • Иккинчи фарзанд туғилганидан сўнг ҳукумат ипотека учун 3 150 евро беради, учинчи фарзанддан сўнг эса — 12 580 евро. Ундан кейин туғилган фарзандларнинг ҳар бири учун 3 150 евродан бериш кўзда тутилган.
  • Бола уч ёшга тўлгунига қадар бобо ва бувилар тўланадиган дектрет таътили олишлари мумкин.
  • Болалар боғчалари тармоғи кенгайтирилади: 2022 йили 21 мингта янги ўринлар очилиши режалаштирилган.
  • Ҳукумат уч ва ундан ортиқ фарзанди бор оилаларга 7 ўринли автомобиль сотиб олиши учун 7 862 евро субсидия беради.

Европадаги демографик вазият

Европада, миграция ҳисобга олинмаганда, аҳоли сони ўсиши учун ҳар бир аёл ўртача 2,1 нафардан бола туғиши керак. Социологлар айни шу кўрсаткич туғилишни мусбат даражада сақлаб қолади, деб ҳисоблашмоқда.

Бироқ, Евростат маълумотлари қониқарли эмас: 2016 йили Европа Иттифоқида туғилиш коэффициенти ҳар бир аёл учун 1,6 ни ташкил қилди. Венгрия нега қадамни каттароқ ташлашга уринаётганига сабаб шуки, бу мамлакатда туғилиш коэффициенти 1,45 га тенг, яъни Умумевропа даражасидан ҳам қуйида.

ЕИнинг ҳатто туғилиш кўрсаткичлари энг юқори Франция (1,92) ва Швеция (1,88) каби мамлакатларида ҳам аҳвол яхши эмас.

Шу боисдан ҳам ҳозирча Европа аҳолиси узоқ умр кўриш, четдан муҳожирлар кириб келиши каби омиллар ҳисобига ушлаб турилибди ва ўсиб боряпти. Халқаро амалий тизимли таҳлил институти ҳамда Вена институти олимлари ЕИ аҳолиси 2050 йилгача 5 фоизга камайиши ҳақида гапиришмоқда. Бироқ ташқи миграция омили назарда тутилса, 2050 йили ЕИ аҳолиси 6,6 фоизга ошади.

Манба:Хабар.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мусулмонларнинг тиббиётга қўшган ҳиссаси

Оврўполиклар орасида Разес номи билан машҳур бўлган мусулмон тиббиёт олими Абу Бариқ ар-Розий (864-925) Рай шаҳрида туғилган ва Бағдодда таълим олган. У тиббиёт ва кимё ...

Нодира қодировани ҳимоя қилаётган адвокат истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида собиқ генерал, “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати Ширин Уналнинг уйида ўз жонига қасд қилган ўзбекистонлик ...

Дилимиздаги гап минбарда янгради

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларига тўхталди. Бу ҳақида Кун.уз мухбири хабар бермоқда. Мухбир ўз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400