Коррупцияга аралашиб қолган депутатлар аниқланди

Россиянинг Приморье ўлкаси прокурори вазифасини бажарувчи Вячеслав Шайбековнинг айтишича, ўтган бир йилнинг ўзида ҳудудда олти ярим мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда “Хабар” нашри «Life»га таяниб ёзмоқда.

Иллюстратив фото

Шундан коррупцияга боғлиқ ҳолатлар тўрт мингтадан ошади. Энг ёмони, маҳаллий кенгаш депутатларидан ўттиз нафаридан кўпроғи коррупцияга аралашиб қолган… Уларнинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. Бироқ бу 2017 йилга қараганда бир мунча ижобий кўрсаткич. Негаки, аввалги йили уларнинг сони 42 нафарни ташкил этган эди.

Ўлкада 2018 йилда икки мингга яқин мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилгани эътиборга олинса, мансаб ва мансабдорликка оид жиноятлар ҳамда порахўрлик даражаси нечоғлиқ эканини тасаввур қилиш қийн эмас. Рост-да, депутатларки поранинг олдида ўзлигини йўқотиб қўяр экан, амалдорни қўяверинг.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Латвияда россияни қўллаб-қувватлаганлар фуқароликдан маҳрум бўлишади

Латвия парламенти (Сейм) Украинадаги қуролли можарода Россия ёки бошқа демократик давлатларга ҳужум қилган мамлакатлар билан террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаган ...

Ўзбекистонда доллар курси қимматлашда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 ...

Шавкат мирзиёев эмомали раҳмонни «эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бўлиб ўтди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва ...