Тошкентда пиёдани уриб кетган Бош прокуратура ҳайдовчиси 7 йилга қамалиши мумкин

Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан Бош прокуратура бошқармаси ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб «Дарё» нашри маълум қилди.

Аниқланишича, Ж.А. жорий йилнинг 24 январида соат 19:15 ларда хизмат юзасидан ўзига бириктирилган Lacetti 2 русумли автомашинани Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб йўлнинг биринчи ҳаракатланиш бўлагидан бошқариб кетаётиб, Шаҳрисабз—Тараққиёт кўчалари чорраҳаси пиёдалар ўтиш жойига яқинлашган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 111-бандидаги «Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёдага қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак» деб кўрсатилган талабларига риоя қилмаган ҳолда ҳаракатини давом эттириб, секинлашиш чораларини кўрмасдан, чорраҳанинг пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб келаётган 1960 йилда туғилган Н.Х.ни автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб юборган.

Натижада Н.Х. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари билан, 1-сонли Республика клиник шифохонасига жойлаштирилган ва 29 январь куни шифохонада вафот этган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида тегишли экспертизалар ўтказилиб, Ж.А.га ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган.

«Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юбориш арафасида. Мазкур ҳолат юзасидан қонунийлик қатъий таъминланиши кафолатланади»,— дейилади хабарда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...

Тожикистондаги қамоқхонада ғалаён, 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди

19 май, якшанба куни кечқурун Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Вахдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда юз берган ғалаён оқибатида уч нафар қўриқчи ва ...

Фарғоналик аёл чақалоғини сурхондарёга бориб 3 500 000 сўмга сотиб келди

2019 йил 3 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Фарғона вилояти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400