Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди

 Риштон тумани Янгийўл қишлоғи, Янгитурмуш кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Тўхтасинака ўз уйини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнида уйнинг эски пол остидан ноъананавий кўринишдаги ҳайвон қолдиқларига дуч келди. Топилманинг суяк тузулишини айни замонимизда яшаётган ва боқилаётган ёки илмий китобларда фотосуратлари акс этган бирор бир мавжудотга қиёслай олмагач уни телефонига суратга туширди.

Фото: “Халқ сўзи”

-Хозир яшаётган хонадонимиз 1969 йилда марказий Фарғона чўлларини ўзлаштириш жараёнида янги инфратузилма барпо этиш учун қурилган,- дейди Тўхтасин ака. Ажабтовур ҳайвон қолдиқларини бирорта жонзодга тахмин қила олмадим ва (одатда қишлоқда шундай қилинади) қўшниларни чақирдим. Ҳамма ҳар ҳил фикрлар, мулоҳазалар билдиряпти. Тахминимизча,динозавр суякларини эслатяпти бу қолдиқлар. Яна билмадим…

Котеджлар барпо қилинкуга қадар бу ерлар яйдоқ чўл ерлари бўлган. Гиёҳ ҳам ўсмаган. Бизники каби хонадонлар қурилиш қонун қоидаларига риоя этилмасдан, ернинг қаттиқ қисмигача кавланмасдан қурилаверган. Шунинг учун бу ҳайвон суяклари безарар сақланган бўлиши мумкин, деган фикрдаман.

Бир қарашда, думини хисобга олмаганда,қолдиқлар кенгуруни,туяқушни эслатади. Оёқларигавдасига нисбатан бақувват, узункуринишга эга. Бироқ қадимда бизнинг ерларда бу ҳайвонлар яшамагану? Умуртқа поғонаси ва қовурға қисми қўйсимон ҳайвонларга алоқадор. Бўйин қисми эса паррандани эслатади.

Шу жойда асоссиз тахминларни тўхтатайлигу, бизнингча, бу ноёб топилмага мутахассисларнинг кўмаги зарурга ўхшайди. Археологлар илмий хулоса беришлари зарур. Ким билади, ҳали бу ҳайвон қолдиқлари шу кунгача мавжуд бўлган илмий фаразларни бутунлай ўзгартириб юборар. Нима дейсиз?!


Манба:“Халқ сўзи”

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яширилаётган ҳақиқатлар

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 29-моддасида "Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ...

Қозоғистонда юзлаб этник кўчиб келувчилар кўчада қолишлари мумкин

Мангистау вилоят акимати айни дамда Ақтау шаҳридаги адаптация ва интеграция марказида вақтинча яшаб турган оралманлар (тарихий ватанига қайтганлар) оиласини “коммунал ...

Москвадаги миллий юмор фестивалида ўзбек ёшлари иштирок этди