Иссиқ-Кўл вилоятининг Ак-Суу овулининг деҳқонлари картошкани Туркманистонга сота бошлади.
Қирғизистон билан Туркманистон картошкани экспорт қилиш бўйича келишимига имзо чекди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирининг вакили Анаркул Беккулиева маълум қилди.
Вазирликнинг маълумотида 2018-йили Қирғизистонда 1 миллион 446 минг тонна картошка йиғилган.
Бунгача Қирғизистон ҳукуматининг Иссиқ-Кўл вилоятидаги ваколатхонаси бўлим бошлиғи Максат Мусаев вилоятда 150 минг тонна картошка сотилмай турганини маълум қилган.
Ўткан йили ҳукуматнинг экспорт ҳақидаги ваъдасига ишониб, қирғизистонлик деҳқонлар картошкани кўп экиб олганини ва меҳнати оқланмай қолганини билдиришмоқда. Уларнинг айтишича, ўткан йили картошканинг улгурча баҳоси 16 сом бўлса, бу йил 4,5 сом бўлмоқда.