Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарининг нархи 20% га ошишини маълум қилди, деб ёзади “Хабар.уз” сайти.

Иллюстратив фото

«Бу ўз навбатида ҳар куни сарфланиб келинаётган электр энергия, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча ҳаражатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлашга замин яратади» дейилади компания хабарида.

Шунингдек, нархларни тартибга солиш орқали поезд йўналишлар сонини кўпайиши ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни доимий равишда таъминланиши билдирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда калтакланган ва зўрланган ўзбекистонлик аёл шифохонадан ўғирлаб кетилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бир гуруҳ ўзбекистонликлар томонидан зўрлангани айтилаётган аёлни касалхонадан ўғирлашда гумон қилиниб, ўзбекистонлик икки аёл ва ...

Ўзбекистонда гейни ваҳшийларча калтаклаганликда айбланиб беш киши қўлга олинди (видео)

Ички ишлар органлари томонидан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганликда ва ушбу ҳолат тасвирланган видеороликни Интернет тармоғи орқали ...

Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

«Тонировка» борасида тушунмовчилик юзага келаётгани сабабли Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали бу масалага аниқлик киритди. Ҳукумат қарорида олд ён ...