Марказий банк сўмни қўллаб-қувватлаш учун 3,8 млрд доллар ажратган

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилда сўм курсини қўллаб-қувватлашга 3,8 млрд доллар миқдоридаги валюта интервенциясини амалга оширди, дейилади МБнинг пул-кредит сиёсати таҳлилида.

Аввалроқ Марказий банк раиси ўринбосари Тимур Ишметов ўтган йили валютага бўлган талаб бозор ва экспортёрлар ҳисобидан қоплангани олтин-валюта захираларидан ушбу мақсадларда фойдаланиш 53 фоиздан 37 фоизгача қисқаришига олиб келганини маълум қилган эди. Жумладан, Марказий банк маблағларидан ушбу мақсадларга 3,2 млрд доллар ажратилган.

МБ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2018 йилда хорижий валютага бўлган умумий талаб 2017 йилга нисбатан 1,5 баробарга ортиб, 10,4 млрд долларни ташкил этган.

Интервенциялардан ташқари, хорижий валютага бўлган талаб тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, экспортдан (14,3 млрд доллар) тушумлар ва халқаро пул ўтказмалари (5,1 млрд доллар) ҳисобига ҳам қопланмоқда.

«Ташқи валюта оқимларининг етарлича ҳажмлари айирбошлаш курсининг кескин тебранишларига барҳам беришга имкон туғдирди», — дейилади таҳлилда.

Манба:Соф.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда қарздор миб ходимининг бошига тош билан урди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани фуқароси уйига қарзларини ундириш мақсадида келган МИБ ходимининг бошига тош билан урди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига асосланиб «Дарё» ...

Баёнот (2018 йил 6 декабрь)

2018 йил 6 декабрь ​Биз Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф бўлган Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ  Демократик партияси (2018 йил 15-ноябрга қадар “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати) ...

Ўзбекистонда «буханка»  нархи қарийб икки баравар ошди

Ўзбекистонда бугун, 15 сентябрдан бошлаб қолипли («буханка») нон нархининг давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди. Бу ҳақда Дарё.Уз маълум қилди. Фотоархив: ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400