Игнатий Нестеров допинг сабабли футболдан четлатилди

Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клуби дарвозабони Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол қилганликда гумонлаб, футболдан четлатди. Бу ҳақда Goal SA хабарига таяниб Трибуна.уз ёзмоқда.

«Уҳуд» клуби Нестеровнинг ўрнига бошқа дарвозабонни рўйхатдан ўтказишни сўраб, Саудия Арабистони футбол федерациясига мурожаат қилган.

Шу пайтга қадар Нестеров «Уҳуд» таркибида 2 марта майдонга тушди ва ҳар иккала ўйинда жамоаси ғалаба қозонди. Сўнгги турдан ўрин олган «Ат-Таъвун» клубига қарши баҳсда эса қайдномага киритилмади.

Хабарга кўра, Нестеров Ўзбекистон терма жамоаси сафида январь ойида Осиё Кубогида иштирок этганида топширган допинг таҳлили ижобий натижа берган. Яқин орада у Малайзияга, ОФК қароргоҳига бориб, допинг таҳлиллари натижаси юзасидан тушунтириш бериши лозим.

Қайд қилиш жоизки, ОФК сайтида Нестеровнинг допинг таҳлили ижобий натижа бергани ва унинг футболдан четлатилгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар йўқ.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Африка миллатлар кубогида нигерия бронза медалининг соҳиби бўлди

Мисрда якунланиб бораётган Африка миллатлар кубогида 3-ўрин соҳиби аниқланди. Қоҳирадаги «Ал-Салом» стадионида Нигерия миллий жамоаси Тунис термасини 1:0 ҳисобида мағлуб ...

Жч-2018: саудиялик футболчиларни олиб кетаётган самолётда ёнғин чиқди

Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Саудия Арабистони футбол жамоасини навбатдаги мусобақага олиб кетаётган самолёт Ростов –на-Дону шаҳри аэропортига қўнаётганда ёна бошлади. ...

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400