“Bukhara Cotton Textile” қурувчи-монтажчилари ва ходимлари ижтимоий тармоқларда улар номидан берилган шикоят ноўрин эканлигини билдиришди

Бухородаги Ўзбекистон-Буюк Британия ва Россия қўшма корхонаси “Bukhara Cotton Textile” асбоб-ускуналарини монтаж қилаётган ишчилар ижтимоий тармоқларда улар номидан берилган шикоятлар асоссиз ва  ўринсиз эканлигини билдирилди.

XabarUz мухбири томонидан “Bukhara Cotton Textile” қўшма корхонаси қурувчи-монтажчиларига берилаётган иш ҳақи, уларнинг ҳафтада 6 кун ишлаётгани, махсус кийим-бошлар билан таъминланиши, овқатланиши учун яратилган шарт-шароитлари каби ҳолатлар ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида  айни  пайтда  “Bukhara Cotton Textile”  қўшма корхонасининг ип йигирув, тўқув, газлама, ранглаш ва тикув фабрикаларида қурилиш, созлаш ишлари амалга оширилаётгани, шунингдек, 10 гектардан иборат мазкур объектда кенг миқёсда қурилиш ишлари баравж давом этаётгани аниқланди.

Аниқланишича, Сурхондарёцемент” АЖнинг 269 нафар ишчилари шартнома асосида ишга жалб этилган. Улар вахта усулида ишлаб келишмоқда. Ундан ташқари, вилоятнинг турли туман ва шаҳарларидан келган ишчи-ходимлар 196 нафарни ташкил этади, шундан 11 нафари слесарь-монтажчи. Жами 700 нафарга яқин ишчилару корхона ходимлари фаолият юритишади.

Мазкур корхона бевосита Ўзбекистон-Буюк Британия ва Россия қўшма корхонаси сифатида катта йўлга қадам қўяётгани сабабли  бунда Германия, Туркия, Россия Федерацияси, Корея Республикаси каби қатор давлатлардан ҳам мутахассислар фаолият кўрсатишади. Билим салоҳият, уддабурролик, замонавий ва хориж технологиясига асосланган воситалар билан ишлаш тизими ўта тартибли ва ўз ўрнида жуда нозик ҳатти-ҳаракатлар билан ишга ёндошувни талаб қилади. Шундай талабларга жавоб бера олмаган, ҳатто, ўз мутахассислиги бўйича ҳам билим қувватига эга бўлмаган бир нечта мутахассислар ишдан бўшатилган. “Четдан туриб ноўрин ва асоссиз тош отишлар, инвестор фаолиятига тўсиқ қўйиш учун қилинаётган ҳатти-ҳаракатларни шунчаки аламзадалик, деб баҳолаш мумкин.  Аммо бу жиҳатдан қурувчи-монтажчиларимизга нисбат берилиши бизни ҳайрон қолдирди”,-деди корхона масъулларидан бири.

Кўпмиллатли ва қатор давлатлар вакиллари ҳамкорлигидаги “Bukhara Cotton Textile” корхонаси жорий йилнинг май ойида тўла фаолиятга киришиши мўлжалланган. Корхонада бешта фабрика фаолият иш бошлайдиган бўлса, ҳар бирига камида 245-250 нафардан ишчи-ходим жалб этилиши билдирилди. Бу билан қарийб 1 минг 200 нафардан ортиқ аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшилади.

Ижтимоий тармоқда “Bukhara Cotton Textile” корхонаси асбоб-ускуналари монтаж усталарига ойлик маошларининг ўз вақтида берилмаётгани, шунингдек, уларнинг 6 кунлик меҳнатга ойликсиз жалб этилаётгани ҳақидаги қараш эътиборимизни тортди.

Мен ромитанликман. Етти ойдан буён қурилиш ишларида ишлайман. Корхонанинг ҳали энди оёққа тураётгани инобатга олинса, маошлар беришда бир ёки икки кун кечикишлар кузатилган бўлиши мумкин. Аммо бу ойликнинг 10-15 кун кечикиб ёки шартномада кўрсатилган сумманинг ярми берилади, дегани эмас. Мен шахсан бир ярим миллионгача маош оламан. Нолимайман”,-деди Бобомурод Ражабов.

Аниёр Қулмуродов, Эргаш Ашуров, Каримжон Мирзахурдов, Жаҳонгир Аҳмедов, Эркин Бобожонов кабилар билан суҳбатлашилганда, улар 1,2 миллиондан 1,5 миллион сўмгача ўз вақтида ойлик олишаётгани, айримлари ишбай усулда меҳнат қилишса, айримлари ишда қўшимча унум кўрсатгани учун ойликдан ташқари пул мукофотларига ҳам эга бўлишганини, ўзларига нисбатан меҳнатга мажбуран жалб этиш ёки қўпол муносабатлар бўлмаганини билдирди.

“Қўшма корхона ҳамда қурувчи-монтажчилар ўртасида ҳафтасига 6 кунлик меҳнат шартномаси имзоланган. Бу тўғрисида ҳужжат тақдим этаман. Аммо ижтимоий тармоқда ёритилгандек, бирорта қурувчи-монтажчи ёки слесарлар билан 2,5 миллион сўм тўлов бўйича шартнома имзоланмаган. Уларнинг маошидан даромад солиқларидан ташқари, ҳеч қачон сабабли ҳам, сабабсиз ҳам ортиқча пул ушлаб қолинмаган. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Иш ҳақлари ўз вақтида тўлиқ берилган.  Ишчиларга бериладиган махсус кийим-бошлар ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳар бир чилангар, монтажчи ва қурувчилардан ўлчамлар олиниб, тикув цехига топширилган. Нари борса, икки ёки уч кунда тайёр бўлади. Корхона ҳисобидан тарқатилади”,-деди бош ҳисобчи Шерзод Мирзоев.

Бухоро вилоят Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи Мирали Ҳамроевнинг билдиришича, қўшма корхона ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганда, қурувчи-монтажчилар ёки ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилмаган. Иш вақти соат 08:00дан 17:00 га қадар белгиланган ва амалда ҳам шундай.

Айни тушликка яқин корхона ошхонасига йўл олдик. Ҳали таъмирлаш ишлари тўлиқ тугалланмаган алоҳида 200 кишига ҳамда 15 кишига мўлжалланган ошхона. Мавжуд учта 200, 100 ва 50 литр сиғимли қозонларда уч маҳал уч турли ҳамма учун тенг ва бир хил масаллиқда овқат пишади.

Мен меҳнат қиляпман. Меҳнатимга яраша ўз вақтида ойлик олаяпман. Иссиқина ётоқхона билан таъминлаб қўйишган. Ишдан кейин истасам, дам оламан, истасам, оиламдан хабар олиб келаман. Бундан ташқари, уч маҳал бепул иссиқ овқат ейман. Турли салат ва ширинликлар ҳам йўқ эмас. Жуда мазали. Марҳамат, ўтиринг, биз билан овқатланинг, бизда овқатланиш чоғида у бошлиқ, бу чилангар экан, деган гап йўқ!”- деди қурувчи-монтажчи Йўлдош Жумаев.

Шундай бўлди ҳам. Овқатлар таъмида ҳам, хилида ҳам фарқ сезмадик.

Бир қозондан овқатланамиз. Бош директордан тортиб, оддий ишчигача бир қозондан овқатланади. Иш талабларини бажаришда ҳам, овқатланишда ҳам ҳуқуқлар тенг. Айнан бу ҳолат хорижлик ҳамкорларимиз томонидан доимий назоратда. Бу ерда кимдир шўрва, кимдир ош емайди. Тўғри, ишчи-ходимлар сони кўп, ошхона эса 200 ўринли. Шунинг учун навбатма-навбат овқатланиш тартиби белгиланган. Ахир айни пайтда қўшма корхонанинг бешта фабрикасида ҳам бунёдкорлик ишлари жадал. Ҳар бир фабриканинг ўзида ўз ишчи-ходимлари учун алоҳида 200 нафар кишига мўлжалланган ошхоналар ҳам қурилмоқда. У, албатта, ишчи-ходимлар учун янада қулайликлар ортади, дегани. Шу ўринда, ижтимоий тармоқда корхона бошқаруви раҳбарларининг пенсионерлардан шакллангани тўғрисида ҳам тўхтаб ўтилган. Бир нечта пенсия ёшидаги соҳа мутахассислари жалб этилгани ҳақиқат. Аммо уларнинг иш кўзини билган, етук билим ва тажрибага эга эканлигини ҳам унутмаслик керак. Шунингдек, пенсия ёшидаги мутахассислар корхона бошқаруви раҳбарларининг нари борса, 20-25 фоизини ташкил этади. 75 фоизидан зиёди ёш ишчи-кадрлардан иборат”,-деди қўшма корхона юристи Раҳматулла Жўраев.

Қўшма корхонанинг хорижий инвестиция асосида турли ҳамкор давлатлар билан  фаолият юритаётгани муносабати билан бевосита  “Bukhara Cotton Textile” қўшма корхонаси бош инженери, туркиялик ҳамкор Джошкун Рэнклиоглу интервью берди:

Ўзбекистон Туркия халқи азалдан бир халқ, бир тану бир жон, бир миллат сингари дўст-қадрдон. Ўзбекларнинг самимий ва дўстона муносабати туфайли ўзимни ҳеч қачон мусофирдек ҳис қилмаганман. Мазкур қўшма корхонада ҳам режаларимиз бисёр. Хорижий ҳамкор сифатида раҳбаримиз ўз ҳисобидан 70 миллион доллар харажат қилмоқда. Мақсад юртингизни янада бой, халқингизни фаровон кўриш. Қўшма корхона ўз фаолиятини йўлга қўйиб олгач, тез кунларда ишчи-ходимлар жуда катта миқдордаги маошга, ундан ташқари, қўшимча даромадларга ҳам эга бўлишади. Мен Ўзбекистонни худди ўз уйимдек кўраман. Айниқса, бухороликларга ҳурматим  бўлакча”,-деди у.

Лайло Ҳайитова     

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонда қора моллар ўлмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманидаги “Жана қала” ОФЙ да қора моллар ўлмоқда. Моллар орасида ёздан бошланган бу касалликни тўхтатишнинг имкони бўлмаяпти. Шу ...

Назарбоевнинг йил боши мурожаати ҳақида

Бугун 2018 йилнинг 9 январь куни соат 19:00 да Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳар йилгидек, йил бошида қозоқ халқига  қисқача «мурожаат»ини йўллади. (more…)

Жиззах шифохонасида вафот этган укаси учун ака хирургни пичоқлади

2019 йил 29 июнь куни соат 10-30 ларда фуқаро Ж.Қ. (1995 й.т.) Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази хирургия бўлимига келиб, бўлим мудири Т.Ҳ. (1968 й.т.) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400