Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги ғалабасига эришди

Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бироз аввал АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангни якунлади. Бу ҳақда “olympic.uz” ёзмоқда.

Мазкур баҳсда ҳамюртимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Майкл Фокс рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Баҳс ҳамюртимиз учун осон кечгани йўқ. Шундай бўлсада, Шоҳжаҳон якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал боксда ўтказган жанглари сони 16 тага етди. У жангларнинг барчасини (14 тасини нокаут эвазига) ўз фойдасига ҳал этган. Фокс эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. У бунгача 19 маротаба рингга кўтарилиб (5 та нокаут), жангларнинг барчасида ғалаба қозонганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат абдураҳмонов тадбиркорларга «футбол солиғини» солмоқда

Андижон вилоятининг ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ўзбекистон Суперлигасининг 2019-йилги сезонига тайёргарлик қилиш доирасида вилоятдаги тадбиркорларга 8,5 миллиард сўмдан ($964) ...

Алишер усманов машҳур футболчи ҳақидаги фильм учун 100 миллион рубль берди

Россиялик тадбиркор Алишер Усмановга тегишли бўлган «Искусство, наука и спорт» жамғармаси «Лев Яшин. Орзудаги дарвозабон» фильмига ҳомийлик қилди, деб ёзади «Трибуна.уз» ...

Осиё кубоги-2019. австралия пенальтилар сериясида ўзбекистондан устун келди

Осиё Кубоги-2019. 1/8 финал АВСТРАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 0:0 (пенальтилар серияси 4:2) 21 январь 2019. Ал-Айн. "Халифа бин Зайд" стадиони. Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим ...