Шаҳарда итларга вовуллаш тақиқланди

Франция шимолидаги Фёкер шаҳри мери маҳаллий итларга баланд овозда вовуллашни тақиқлади. Бу ҳақда «Лига Новости»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Иллюстратив фото

 

Бу тақиқ шаҳар кенгаши томонидан маъқулланган бўлиб, янги қоидани бузган итларнинг эгалари 68 евро миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади.

Фёкер мери айрим кучуклар кун давомида вовуллаб, аҳолининг тинч ҳаётига халал бергани учун шундай тақиқ қўйиш зарурлигини таъкидлаган.

Ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар бундан норозилигини билдирган. Мер эса итларга қарши ҳеч қандай адовати йўқлигини, уларнинг ҳар бир вовуллаши учун эгаларини жаримага тортмаслигини таъкидлаган. Фақатгина қўшнилар бундан шикоят қилсагина жарима белгиланишини айтган.

Ҳаммаси Фёкерда яшовчи аёлнинг уйидаги бир неча итларнинг доимий вовуллашидан норози бўлган аҳолининг шаҳар расмийларига чора кўришни сўраб петиция имзолаганидан бошланган. Мер шаҳар кенгашидаги ҳамкасблари билан бирга аёл билан бир неча марта гаплашиб олишга уринган, аммо бунинг иложи бўлмаган.

Ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар худди шундай баҳона билан черков қўнғироқларининг чалинишига тақиқ ўрнатиш мумкинлигини, итларга жағ, жумладан, вовуллаш учун ато этилганини айтиб, шаҳар расмийларини судга бермоқчи.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўрқоқни қуваверсанг, охири ботир бўлади

Бобур Маликов ўз вақтида Ўзбекистон  Республикаси Олий суди раиси, Адлия вазири, кейинчалик  Республиканинг Америка Қўшма Штатлардаги элчиси бўлиб ишлаган. 25 йилдан ортиқроқ ...

Apple хариди ўзбек олтинини шаффоф қиладими?

    Дунёга донғи кетган АҚШнинг Apple ширкати ўзининг iPhone, iPad, iPod, Mac ва Apple TV сингари маҳсулотлари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтиндан фойдалангани ...

Ўзбекистонда ноннинг нархи ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда нон нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Тўғри.уз" парламентдаги манбасига таяниб хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, ноннинг нархи яқин вақт ичида 1500 сўм ...