Ўз ватандошини Грузияда фоҳишаликка мажбурлаган ўзбекистонлик аёл 12 йилга қамалди

Батуми шаҳар суди ўзбекистонлик аёлни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. У ўз ватандошини Грузияда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган, деб хабар бермоқда Sputnik Грузия мамлакат Бош прокуратурасига таянган ҳолда.

Иллюстратив фото

Иш материалларида айтилишича, 2018 йилнинг январида аёл Ўзбекистонда бўлган юртдоши билан боғланиб, уни Грузияда ишлашга таклиф қилган. У рози бўлган ҳамда 2018 йил февраль ойида Грузияга келиб, Қора денгиз бўйидаги Батуми курорт шаҳрида ижара уйга жойлашган.

Кейинчалик уни Грузияга таклиф қилган аёл паспортини олиб қўйиб, шаҳарда эркин ҳаракатланишни тақиқлаган ва фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, пулларни ўзига олган. Аёлни Батуми ва Аджариянинг Хелвачаур туманидаги тунги клублар, меҳмонхоналар ҳамда ресторанларга тунги вақтда мажбурлаб олиб боришган.

Полиция жиноят иши очганида, гумонланувчи ғойиб бўлган. 2018 йил май ойида у қидирувга берилди, 14 кундан кейин эса Ахалкалаки (Самцхе-Жавахети минтақаси) шаҳрида қўлга олинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё оавларидан: трамп учун қўшиқлар, арабистоннинг путини ва ҳижобдаги барби (аудио)

Newsweek Эрондаги 350 киши ҳалок бўлган ва етти мингдан ортиқ одам жабрланган зилзилани “2017 йилда энг кўп қурбон келтирган зилзила” деб номлади. Кирмоншоҳ музофоти ...

Президент тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юборган ёшлар иттифоқи раисини кескин танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раисини саволга тутиб, водийда ...

Тожикистоннинг чегараолди туманларининг аҳолиси ички паспортлар билан ўзбекистонга бора олмаяпти

Тожикистоннинг чегараолди туманларида истиқомат қилувчи айрим аҳоли вакиллари ички паспортлар билан Ўзбекистон билан чегарани кесиб ўта олмаяпти. Бундан аввал расмийлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400