Тошкентда милиция шафқатсиз калтакланди

Тошкентда кафеда ИИББ ходимини шафқатсиз калтаклаган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Uznews нашри.

Ҳуқуқни сақлаш органларидан олинган хабарга кўра, 15 феврал куни соат 20:30 атрофида “Каримбек” ошхонасида 32, 32, 33 ва 39 ёшли 4 нафар фуқаролар маст ҳолатда ИИБ ходимини шафқатсизларча калтаклашган.

Бунинг оқибатида 37 ёшли ИИБ ходими бош мия оғир лат ейиши, чакка томон гематомаси, бош чаноғининг орқа суяги синиши диагнози билан Республика Тезкор тиббиёт марказига ётқизилган.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104 моддаси 2 бўлими 2 қисми асосида (оғир жароҳат етказиш, безорилик) банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. ЖКнинг ушбу моддасига кўра, айбланувчиларга 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Сўнги пайтларда Ўзбекистонда милиция ва аҳоли ўртасида муштлашувлар ҳақидаги хабарлар тез-тез такрорланаётгани афсусланарли ҳолатдир. Бунга ҳукуматнинг нотўғри сиёсати сабаб бўлмоқда. Милицияни халқга ёмон кўрсатиб, халқнинг зиддига ишлайдиган қарорлар чиқариб, ва бошқарув органларига билимсиз кадрларни олиб келаётганини кўпчилик экпертлар таъкидлаб келишмоқда. Умид қиламизки тергов жараёнида ушбу ҳолатлар синчиков текширилиб айбдорлар қонун олдида жавоб беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналистнинг муаммоларни ёритиши жиноятми?

Тўғрисўзликка ошуфталигим ва ҳақ сўзга ташналигим мени журналистика соҳасида фаолият юритишимга олиб келди. Бу соҳада илк фаолиятимни “Бирдамлик” ХДПнинг “Мулкдор” сайтида ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди?

  (  Сўз  боши  ўрнида  )   “Кимки қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак...” (Қуръон ояти). (more…)

Ўзлидеп сиёсий кенгаши аъзоси фермерларни экологик партияга аъзо қилмоқчи

ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши аъзоси фермерларни Экологик партияга аъзо қилмоқчи. Ҳар бир туманга «план» ҳам қўйилган Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400