Ўзбекистон Қирғизистонга «резина» тухум етказиб берилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Интернетда Қирғизистонда “резина” тухум пайдо бўлганлиги ҳақида хабар қизғин муҳокамага қилинмоқда.

Қирғизистон фуқаросининг сўзларига кўра, пиширилган тухум сариғи “резина” бўлиб чиқди. Унинг фикрига кўра, бу тухумлар Хитойда ишлаб чиқарилган.

Sputnik ушбу масала юзасидан Қирғизистон паррандачилик уюшмаси раиси Рустам Осмоналиевга мурожаат қилди.

Осмоналиевнинг сўзларига кўра, сифати қониқарсиз бўлган тухумлар ҳақида шикоятлар келиб тушган.

“Уюшмага бир неча марта келиб чиқиши номаълум ва сифати қониқарсиз бўлган тухумлар Ўзбекистон ҳудудидан келаётганлиги ҳақида хабар берилганди”, – деди Осмоналиев.

Унинг фикрига кўра, бундай ҳолатнинг сабаби паррандаларга бериладиган озиқада эмас. Тухумлар музлатгич камераларда узоқ муддат сақланганлиги ёҳуд Ўзбекистон ёки Хитойда синтетик йўл билан ишлаб чиқарилган.

Sputnik Ўзбекистон агентлиги ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ветеринария қўмитасига мурожаат қилди. Қўмитада бу айбловларни рад этишди.

“2018 йил ва жорий йилда Ўзбекистондан Қирғизистонга тухум экспорт қилинмаган. Тухум экспорт қилиш учун рухсатнома расмийлаштириш зарур. Шу давр мобайнида Қирғизистонга тухум экспорт қилиш учун рухсатнома олиш юзасидан мурожаат қилинмаган”, – деб таъкидлади Ўзбекистон Ветеринария қўмитаси чегара ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алижон Жўраев.

Амалдорнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан тухум Афғонистон, Тожикистон ва Эронга экспорт қилинади. Шунингдек, Ўзбекистондан Қирғизистонга фақат комбикорм, қурт ва биогумус ўғит экспорт қилинади.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда мутасаддилар 3 йил давомида “630 нафар фаол ёшларга уй бердик”, деб алдаб келишмоқда

Мана уч йилдирки фан, адабиёт, санъат, спортда ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган, халқаро ва миллий нуфузли олимпиадаларда ғолиб бўлган ёшлар ўзларига тантанали ...

Бегоналашаётган фарғона водийси

Жорий йилнинг 29 апрель куни турмуш ўртоғимнинг туғишган холаси оламдан ўтгани ҳақида Фарғонадан шум хабар келди. Биз жаназанинг соат 14-00 га белгиланганидан воқиф ...

Ўз қизини номусига теккан ота умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълумотига таяниб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400