Абдулқодир Машарипов Истанбулдаги тунги клуб терактидаги айбини инкор этмоқда

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Reina” тунги клубига ҳужум қилишда айбланаётган Абдулқодир Машарипов жиноятга алоқадорлигини инкор этди.  Бу ҳақда “Hurriyet” газетасига асосланиб “Соф.уз” нашри ёзмоқда.

“Мен буни содир этмаганман. Ўша кеча қўлида “Калашников” автомати бўлган киши мен эмасман”, – дея иқтибос келтиради Машариповнинг сўзларидан нашр.

Шунингдек, айбланувчи суд мажлисида теракт содир этилган кундан сўнг у телевидение хабарларидан қидирувга берилганини эшитиб, шок ҳолатга тушганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январга ўтар кечаси “Калашников” автомати билан қуролланган террорчи Истанбулдаги “Reina” тунги клубига бостириб кириб, одамларга қарата ўт очган эди. Бинода 700 дан ортиқ киши бўлган. Туркия полицияси хабарига кўра, терактда 39 киши қурбон бўлган, 69 киши жароҳатланган. Содир бўлган теракт учун жавобгарликни “ИД” ўз зиммасига олган. Ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 2017 йил 16 январда Истанбулнинг Эсенюрт  туманида махсус операция натижасида гумон қилинувчи сифатида қўлга олинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Доллар арзонлади, гўшт қимматлади, бензин тақчиллашди

  Ўзбекистон “қора бозори”да доллар курсининг тушиши, гўшт нархининг кескин тарзда кўтарилиши ва бензин тақчиллиги шу кунларда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама ...

Facebook 400 миллион долларга instagram учун гиф сервисини сотиб олди

Фото: Reuters Facebook интернет аудиторияси орасида гифлар тарқатиши билан танилган Giphy сервисини сотиб олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган. «Визуал ифода ...

Қўшма штатлар ва туркия виза беришни тўхтатиб қўйди

Якшанба куни АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси Туркия фуқароларига, иммигрантларни истеъсно қилган холда, барча турдаги визалар бериш тўҳтатилганини маълум қилди. Орадан бир неча ...