Ўзбекистонлик аёл Тожикистонда шафқатсиз қотиллик учун 22 йилга қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди Ўзбекистон фуқароси Г.А.ни шафқатсиз қотиллик учун 22 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Asia-Plusга асосланиб  Дарё нашри ёзмоқда.

Фото: Asia-Plus

Аёл жиноятни 2018 йил 14 июль куни содир этган.

«Судланувчи кичик бизнес билан шуғулланган. Банклардан қарзи бўлганлиги туфайли ўз қўшниси — Э.Х. исмли кекса аёлни ўлдириб, унинг мулкига, хусусан, тилла тақинчоқларига эга бўлишга қарор қилган», — деди нашр манбаси.

Г.А. қўшнисини бир баҳона билан уйига чақирган, ва орқасидан икки марта пичоқ санчган. Сўнг бақирмоқчи бўлган аёлнинг оғзини сочиқ билан ёпиб, бошини ерга ура бошлаган. Натижада қўшни аёл бошидан олган шикастланишлари туфайли вафот этган.

Ўзбекистонлик аёл қўшнисининг барча тилла тақинчоқларини ечиб олиб, ўзини кўрпага ўраган ва ўғлининг ёрдами билан тандирхонага олиб бориб, ёқиб юборган, сўнг қолдиқларини ҳовлига кўмиб қўйган.

Аёлни қариндошлари қидирган, 21 июль куни эрталаб эса қурбоннинг ити эгасининг бош суягини унинг ўғли яшайдиган уйга олиб келган. Ит туфайли ҳуқуқ-тартибот органлари жиноят изига тушиб, уни очган.

Судланувчи жазо муддатини умумий режимдаги колонияда ўтайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда янги автомашина сотиб олганлар 3% ли йиғимни тўламайдиган бўлди

UzAuto Motors Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб ...

Боғча мудираси ойдан тушганми?

Бугун Маҳмуджоннинг онаси шахсий саҳифасида пост қолдирган экан. Гўёки ота-оналар келишиб, "Хайр боғча" тадбирига 100 минг сўмдан пул йиғилаётгани, бунинг ичига боғчага ...

Ўзбекистоннинг биринчи каналидаги “отин ойининг сўнгги ови” муҳокамаларга сабаб бўлди

Ўзбекистоннинг биринчи каналида эълон қилиниб, сўнг ижтимоий тармоқларда кенг тарқаган 20 дақиқалик лавҳада ўз уйида аёлларга илк диний сабоқни берган, айримларга қуръон ...